АҚШ америкаликларни Яқин Шарқдаги 10 дан ортиқ мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди
АҚШ Давлат департаменти минтақадаги кескинлашув туфайли Яқин Шарқдаги 10 дан ортиқ мамлакатни зудлик билан тарк этишни тавсия қилди.
АҚШ Давлат котибининг консуллик ишлари бўйича ёрдамчиси Мора Намдар бу ҳақда ижтимоий тармоқда ёзган.
"АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Давлат департаменти жиддий хавфсизлик хавфлари туфайли америкаликларни қуйидаги мамлакатлардан мавжуд бўлган ҳар қандай тижорат транспорт воситаларидан фойдаланиб, дарҳол чиқиб кетишга чақиради", деб ёзган у.
Рўйхатга Баҳрайн, Миср, Эрон, Ироқ, Исроил, Ғазо сектори, Иордания, Қувайт, Ливан, Уммон, Қатар, Саудия Арабистони, Сурия, БАА ва Яман киради.
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операцияни бошладилар ва республикадаги шаҳарларга ҳаво ҳужумларини уюштирдилар. Эрон бунга жавобан Исроил ҳудудига ракеталар отди. Бундан ташқари, Эрон кучлари Яқин Шарқнинг бир қатор мамлакатларида жойлашган АҚШ ҳарбий базаларига ҳужум қилди. Яқин Шарқдаги вазият туфайли минтақадаги бир нечта мамлакатлар ўз ҳаво майдонларини вақтинча ёпиб қўйишди. 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида Эроннинг Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоменеи ўз офисида ўлдирилди.
