☄️Товар-моддий бойликларнинг мамлакат ҳудудидан ноқонуний олиб чиқилишига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ва Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Жумладан, Балиқчи туманида яшовчи, 1985 й.т. аёл ва унинг 2006 й.т. қизи умумий баҳоси 819 млн сўмни ташкил этувчи, 7 дона ностандарт шаклдаги, жами 473 гр олтин қуймаларни кийимлари остига яширган ҳолда Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” чегара божхона пости орқали Қирғиз Республикасига олиб ўтмоқчи бўлган вақтларида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
📌Ҳурматли фуқаролар бу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.