➡️Пойтахтда фаолият юритувчи тадбиркор ўзи раҳбарлик қиладиган МЧЖ томонидан Яккасарой туманида барпо этилган, лекин, бир қатор камчиликлари бартараф этилмаган 12 қаватли турар жой мажмуасини фойдаланишга қабул қилиниши бўйича “Nazorat.MS.UZ” электрон портали орқали тақдим этадиган аризасини ижобий ҳал қилиб бериши эвазига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ходимига 30 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф этган.
📞Ўз навбатида ходим ҳолат бўйича масъулларни хабардор қилган.
☄️ДХХ ва ФВВ ШХБ ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, МЧЖ раҳбари пойтахт ФВББ ходимига ушбу пул маблағини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
⚖️Ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан Жиноят Кодексининг 211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.