Украина қарши ҳужум олдидан Россия мудофаасига босимни ошириш учун бир қатор "шакллантирувчи операциялар"ни бошлади. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Кремлга учувчисиз зарбалар, Белгород вилоятида диверсантларнинг рейди, Қора денгиз флотининг Иван Хурс кемасига ҳужум (ва, эҳтимол, бугунги кунда Москвага учувчисиз самолёт ҳужуми) Украина қуролли кучлари томонидан амалга оширилган бир қатор "шакллантириш операциялари" нинг бир қисмидир, деб ёзмоқда Financial Times. Нашрнинг қайд этишича, кучлар май ойида режалаштирилган қарши ҳужумга тайёргарлик кўришни бошлаган.
Аввалроқ CNN Украина Қуролли кучларининг "шакллантирувчи операциялари" ҳақида ёзган эди. Бундай операцияларнинг мақсади душманни алдаш, унинг учун ноаниқлик ҳолатини яратиш, ресурсларни тарқатиб юборишга мажбурлаш ёки унинг тафаккурига ўзгача таъсир кўрсатиш орқали йирик ҳужум олдидан жанг майдонини "шакллантириш", деб тушунтиради газета.
"Бундай операциялар кўзбойлағичларнинг фокусига ўхшайди: улар томошабинни алдайди ва эътиборини бошқа томонга йўналтиради", — дейди Америка замонавий уруш институтида ишлайдиган собиқ АҚШ армияси майори Жон Спенсер.
Ғарб таҳлилчиларига кўра, Украина Россиянинг ҳарбий салоҳиятини йўқ қилишга қаратилган мақсадли ҳужумлар билан бирга "шакллантириш операцияларини" давом эттиради. "Украиналиклар синовдан ўтказиб, тадқиқ қилиш орқали қайси усул қўл келиши ёки ишламаслигини аниқлашмоқда", — деди FTга исмини ошкор этмаган Ғарб расмийси.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.