Украина портларидан қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари ортган тўртта кема йўлга чиқди

Украина портларидан қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари ортган тўртта кема йўлга чиқди

Айни пайтда ушбу кемалар Истанбулга қараб сузмоқда, деб маълум қилди Туркия миллий мудофаа вазирлиги.

"Кемалар Истанбулнинг шимолий қисмида Қўшма мувофиқлаштирувчи марказ назоратчилари томонидан текширувдан ўтказилади", — дейилади хабарда.

Тўртта кеманинг бири "Мустафа Некати" олти тонна кунгабоқар ёғини Италияга етказади, Star Helena кемаси 45 тонна кунгабоқар уруғини Хитойга олиб боради, яна 66 тонна маккажўхори ортган Glory ҳамда бортига 44 тонна маккажўхори юклаган Riva Wind кемалари ҳам Истанбулга яқинлашмоқда.

22 июль куни Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари Россиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига қўйилган чекловни олиб ташлашга ва Украина буғдойини жаҳон бозорига чиқариш бўйича келишувга эришган эди.

БМТ Бош котибининг ўринбосари, Африка бўйича Иқтисодий комиссиянинг ижрочи котиби Вера Сонгвенинг таъкидлашича, “озиқ-овқат келишувининг бажарилиши” Украинанинг 23 миллион тонна буғдойини жаҳон бозорига чиқариш имконини беради.

Зеро, БМТ анчадан буён буғдой тақчиллиги туфайли дунёда озиқ-овқат инқирози юз беришидан огоҳлантириб келаётган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!