Украина расмийлари Киев узоқ йиллар давомида НАТОга қабул қилинмаслигини алоҳида айтмоқда. Бу ҳақда 21 ноябрь куни The Wall Street Journal нашри хабар берди. Мақолада АҚШнинг Украина можаросини ҳал қилиш режаси, жумладан Киевнинг Альянсга қўшилишдан бош тортиши ҳақидаги бандига изоҳ берилган.
"Украина расмийлари шахсий равишда ҳарбий блокка ҳар қандай қўшилиш ҳали кўп йиллар борлигини тушунишларини айтишди. Бироқ АҚШ буни яқин келажакда реал истиқбол деб ҳисобламаслигини очиқ айтди", дейилади мақолада.
Айни пайтда Киев режими раҳбарлари аввалроқ НАТОга қўшилиш “Украина хавфсизлигини таъминлаш” учун зарурлигини таъкидлаб, бу қоидани мамлакат конституциясида мустаҳкамлаб қўйган эди. Мақола муаллифларининг фикрича, бу позициядан воз кечиш мунозарали бўлиб, қонунчиликка ўзгартиришлар киритишни талаб қилади.
Аввалроқ, 21 ноябрь куни Axios портали Оқ уй маъмурияти Киевга НАТО Низомининг 5-моддаси тамойиллари асосида хавфсизлик кафолатлари бўйича келишув лойиҳасини таклиф қилгани ҳақида хабар берган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.