Украина ҳарбийлари Италияда SAMP-T зенит-ракета мажмуаси бўйича ўқув машғулотларини якунлади

 Украина ҳарбийлари Италияда SAMP-T зенит-ракета мажмуаси бўйича ўқув машғулотларини якунлади



20 нафарга яқин украиналик ҳарбий хизматчилардан иборат гуруҳ Италияда Европанинг SAMP-T зенит-ракета мажмуаси бўйича ўқув машғулотларини якунлади, дея хабар бермоқда Италия ОАВ.

Il Fatto Quotidiano нашрига кўра, машғулотлар Рим жанубидаги Сабаудия (Лацио вилояти)даги ҳарбий базада бўлиб ўтган. ANSA манбалари бу маълумотни тасдиқлади.

Шунингдек, украиналик аскарларнинг яна бир гуруҳи Римдаги пиёдалар мактабида зирҳли техникани синовдан ўтказгани хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия ва Франция Украинага Россия ҳаво ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун SAMP-T тизимларини етказиб бериш ниятида эканлигини маълум қилганди. Улар баҳорда келиши кутилмоқда.

Бу тизим Америка Patriotининг ўхшаши бўлиб, у дронлар, ракеталар ва самолётларнинг ҳужумларидан ҳимоя қилишга қодир ва Италиянинг Украина мудофаасига қўшган энг катта ҳиссасидир, деб ёзади Il Giornale d'Italia.

Қиймати 700 миллион евро бўлган мажмуа «Aster» ракеталари билан қуролланган (ҳар бир ракетанинг нархи 400 минг евродан 2 миллион еврогача).

Италияда жами бешта SAMP-T тизими мавжуд, улардан бири НАТОнинг шарқий қанотини ҳимоя қилиш учун Словакияда жойлаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!