"Украина ҳали тинчликдан узоқда"

"Украина ҳали тинчликдан узоқда"

Украинада Ғарб давлатларининг дипломатик саъй-ҳаракатлари йўқлиги туфайли ҳалигача тинчлик ўрнатишдан йироқ, деди Россиянинг БМТдаги вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский.

"Ўйлайманки, биз ҳозир тинчликдан анча узоқдамиз", - дея Полянскийнинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Унга кўра, Ғарб давлатлари бу йўлда жиддий дипломатик саъй-ҳаракатлар қилмаяпти.

Унинг қўшимча қилишича, Ғарб Украинани фақат қурол-яроғ билан таъминлашда давом этади ва “можарони кучайтиради”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!