Украина ЕИдан ярим миллиард евро миқдорида грант олди

Украина ЕИдан ярим миллиард евро миқдорида грант олди

“28-сентябрь куни Украина ҳукумати давлатни ривожлантириш ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича жорий йил 5-сентябрда имзоланган шартнома доирасида ЕИ грант маблағлари сифатида 500 миллион евро олди”, – дея хабар қилди Украина Молия вазирлиги матбуот хизмати. Вазирлик маълумотларига кўра, ушбу маблағлар давлат бюджетининг умумий жамғармасига киритилиб, ижтимоий-гуманитар соҳани молиялаштиришга йўналтирилади.

“Маблағларнинг бир қисми қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз ишлаб чиқаришни таъминлаш, шу жумладан, кичик фермер хўжаликларининг айланма маблағларга эга бўлишини қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашга йўналтирилади”, – дейилади хабарда.

Сентябрь ойи бошида Украина бош вазири ўринбосари Ольга Стефанишина Украина икки келишувга кўра, мамлакат иқтисодиёти ва аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун Европа Иттифоқидан 600 миллион евродан ортиқ ёрдам олишини маълум қилган эди. Биринчи келишув инсонпарварлик ёрдами ва фуқаролик ҳимояси механизми билан қопланмаган аҳолининг заифлик даражасини пасайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигига бўлган эҳтиёжларини яхшилаш учун Украинага ЕИ томонидан 500 миллион евро миқдорида бюджет ёрдамини назарда тутади.

Иккинчи келишув давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ҳукуматлар ва жамоат ташкилотлари учун 122 миллион евро миқдорида грант ёрдамини оширишни назарда тутади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!