Украина бўйича конференция иштирокчилари можарода тинчликка эришиш борасида сезиларли муваффақиятга эриша олмади

Украина бўйича конференция иштирокчилари можарода тинчликка эришиш борасида сезиларли муваффақиятга эриша олмади

15-16 июн кунлари Швейцариянинг Бюргеншток курортида бўлиб ўтган Украина бўйича конференция иштирокчилари можарода тинчликка эришиш борасида сезиларли муваффақиятга эриша олмади.

Бу ҳақда Франциянинг Le Monde газетаси томонидан маълум қилинди.

Нашрнинг таъкидлашича, якуний коммюнике можаро тарафлари олдида “заиф ва кутилганидан маъсулиятсиз” бўлиб чиқди. Ҳужжат матнида Украинада тинчликка эришиш йўлидаги ҳеч қандай тараққиёт ёки “биринчи қадамлар” ҳақида гап кетмайди. Унда фақат "барча давлатларнинг, шу жумладан Украинанинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги тамойиллари" ҳақидаги аллақачон маълум бўлган ғоялар мавжуд, деб ёзади газета.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!