Курск вилоятидаги ҳужумда собиқ маҳкумлар иштирок этмоқда, деди «Алекс» чақирув белгили Украина Қуролли кучлари офицери.
Унинг сўзларига кўра, бундай жангчилардан ташкил топган бўлинмалар ўзларига берилган барча топшириқларни ҳеч қандай изоҳларсиз бажаради ва жангларда яхши ҳаракат қилади.
Улардан баъзилари логистика йўллари орқали олға интилмоқда, бошқалари эса «таъсир зонаси»ни кенгайтирмоқда, деб таъкидлади манба.
Украина ҳарбийлари Россиянинг Курск вилоятида Ка-52 вертолётини уриб туширган. Украина телеграм-каналлари хабарига кўра, вертолёт яқин масофадан кўчма зенит-ракета мажмуаси томонидан уриб туширилган.
Бу Украина Қуролли кучлари томонидан Курск вилоятидаги ҳужум пайтида уриб туширилган иккинчи Ка-52 вертолётидир.
Шунингдек, Украина қуролли кучлари Курск вилоятида рус қўшинларининг танк пистирмасини йўқ қилган.
Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, жанглар бугун эрталаб содир бўлган.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.