UFC президенти: Конор Макгрегор ҳақида ўйлашга вақтим йўқ!..

UFC президенти: Конор Макгрегор ҳақида ўйлашга вақтим йўқ!..

UFC президенти Дэйна Уайт промоушеннинг икки вазн тоифаси собиқ чемпиони Конор Макгрегор ҳақида ўйлашга вақти йўқлигини маълум қилди.

«Конор нафақада эканини эшитдингизми? Ҳозир бошқа ишлар билан бандман, аниқроғи, бизнес қиляпман, Конор ҳақида ҳатто ўйламаяпман.

У нафақада, у жанг қилмайди, шу сабаб бошқа жангчилар билан шуғулланяпман. Яккакурашчилар билан тузилган шартномага кўра, уларга йилига учтадан жанг ташкил этиб беришим керак.

Агар бу ишни қилмасам, уларга пул тўлашимга тўғри келади. Конор нафақада. Агар унинг ўзи менга жанг қилмоқчи эканини айтса, у ҳолда вариантларни муҳокама қиламиз», — дейди Уайт.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!