Twitter ҳам ходимларига уйдан туриб ишлашига рухсат берди

Twitter ҳам ходимларига уйдан туриб ишлашига рухсат берди

Twitter ходимлари коронавирус сабабли ўрнатилган карантин чекловлари олиб ташлангандан кейин ҳам уйда қолиб ишлашлари мумкин бўлади. Бу ҳақда компания бош директори Жек Дорси ўз ходимларига юборган электрон хатда айтиб ўтган, дея хабар бермоқда Forbes.

Компания офислари сентябрдан олдин очилмаслиги ва хизмат сафарлари амалга оширилмаслиги айтилмоқда. Шахсий кўришишларни назарда тутадиган ҳар қандай катта тадбирлар эса йил охиригача бекор қилинган.

Twitter вице-президенти Женнифер Кристи «Биз тезда жавоб бериш ва ходимларга уйдан туриб ишлаш имкониятини бериш керак бўлган ноёб вазиятда эдик, бунда бизнинг марказсизлаштириш ва хоҳлаган жойдан туриб ишлаш бўйича сиёсатимизга алоҳида эътибор бериш мумкин. Сўнгги бир неча ойлар шуни кўрсатдики, биз буни уддалай оламиз», — дея ёзган.

Уйдан туриб ишлайдиган ҳар бир ходим учун харажатлар 1000 АҚШ долларигача оширилган. Баъзи ишлар масаласида эса, мисол учун, серверлар ишини қўллаб-қувватлаш, ходимлар иш жойида бўлиши талаб этилади.

Олдинроқ, Google ва Facebook ҳам ўз ходимларига йил якунигача уйдан туриб ишлаш имкониятини яратиб бериши ҳақида хабар берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!