Тўрткўлда электр ўчганида, беморларга сунъий нафас бериш учун яқинлари кўмаклашишга мажбур бўлмоқда

A A A
Тўрткўлда электр ўчганида, беморларга сунъий нафас бериш учун яқинлари кўмаклашишга мажбур бўлмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги шифохонада электр таъминотидаги узилишлар сабаб, сунъий нафас олиш қурилмаси ишламай қолмоқда. Сунъий нафас олиш қурилмасига уланган беморларга қариндошлари қурилмани қўли билан сиқиб, кислород беришга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси жонлантириш бўлими бош врачи Эркабой Жумабоев сўзларига таяниб Turon24 маълум қилди.

Электр ҳар куни 3-4 марталаб ўчади. Кечқурун соат 23:00 ларда чироқ ўчди ва эрталаб 7:00 да ёнди. Электр узилганда сунъий нафас олиш қурилмаси ишламай қолади. Фақат беморнинг қон босимини ва юрак уриш пульсини кўрсатувчи ускуналар ишлаб туради. Сунъий нафас олиш қурилмасига уланган беморларга ҳамшираларимиз қўл ёрдамида босим билан кислород беришади. Бу жараён тунги навбатчиликда жуда қийин кечади. Чунки касал кўп, навбатчиликка қолган ҳамширанинг қўли 5-6 соат давомида толиб кетади. Шу сабабли беморларнинг яқинлари ёрдам беради. Шифохонамизда движок бор, лекин унинг қуввати фақат жарроҳлик хонасига етади. Аслида электр узилиш олдидан туман электр таъминоти бўлими шифохонамизга огоҳлантириш бериши керак. Аммо огоҳлантиришларсиз узиб қўйган вақтлари ҳам бўлди. Бу каби ҳолатда жарроҳлик хонасида ноқулай вазият вужудга келади , дейди бош врач Эркабой Жумабоев.

Отам 14 кун давомида комада бўлди. Сунъий нафас олиш қурилмасига уланган эди. Электр узилган пайтлар ускуна ишламай қолар экан. Биз ўзимиз қўлимиз билан аппаратни ишлатиб, кислород юбориб турдик. Бу шифохонада шароит жуда оғир. Бунинг устига, шифокорлари ҳам ўта масъулиятсиз , деди Рашид Ниёзимбетов.

Тўрткўл тумани электр таъминоти бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, истеъмолчилар учта тоифага бўлинади. Шифохоналар биринчи тоифага киради. Яъни, уларнинг марказий постстанциямиздан тортилган ўз электр тармоқлари бўлиши керак. Бу тармоқ ишдан чиққан ҳолатда, қўшимча резерв тармоқдан фойдаланиши мумкин. Қўшимча тармоқ ҳам узилган тақдирда мустақил истеъмоли бўлиши шарт. Яъни, движок ва шунга ўхшаган қўшимча қурилмалари бўлиш керак. Туманимиздаги марказий шифохонанинг электр тармоғи йўқ. Шу сабабли биринчи тоифада эмас, учинчи тоифадаги истеъмолчилар таркибида. Шифохона Янги йўл ҳаво тармоғида икки мингга яқин учинчи тоифадаги истеъмолчилар билан электр токидан фойдаланмоқда. Юқори электр қувватидан фойдаланмайдиган хизмат кўрсатиш марказлари ва ҳудудий аҳоли учинчи тоифадаги истеъмолчиларимиз ҳисобланади. Қиш кунлари бу линияда турли фавқулодда вазиятлар кузатилиб туради. Ноябрь ойида ёнғингарчилик ва турли таъмирлаш ишлари сабаб узилишлар кўп бўлди. Агар шифохона ўз линиясига эга бўлса, бу каби муаммолар вужудга келмайди , дейди Тўрткўл тумани электр таъминоти бошқармаси бошлиғи Фахриддин Оллониязов.

Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Пўлат Худойбергенов электр генератор билан таъминлаш учун туман ҳокимлигига ёзма мурожаат қилинганини айтди. Агар генератор берилмаса, оғир вазиятлар бўлиши мумкин.

Тўрткўл тумани ҳокими ўринбосари Хайрулла Матназаров шифохонадаги электр узилишлардан хабари борлигини, яқинда шифохона учун алоҳида генератор олинишини маълум қилди. Лекин айнан қачон олинишини айтмади.

Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Тўрткўл шаҳри марказий шифохонаси 410 ўринга мўлжалланган. Жонлантириш бўлими эса 6 ўриндан иборат, унда ўртача 8-10 бемор даволанади.

Manba: uz24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.

Тимми исмли кит биоёқилғига айланади

Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.

«Жуманжи» актёри ваҳшийларча ўлдирилди

Лос-Анжелес полицияси америкалик актёр Жеймс Хэндининг ўлдириб кетилиши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда. Гумонланувчи 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби(?)

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

Ўзбекистонда сел ва сув тошқинлари хавфи эълон қилинди

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш талаб этилади.

19 нафар амалдор ишдан олинди, 36 нафари жазоланди

Натижада 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, 19 нафар масъул эса лавозимидан озод этилди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

Ҳеч қандай можаро йўқ... - Каннаваро

Бош мураббийнинг сўзларига кўра, бу одатий текширувлар бўлган.

Путин мигрантлар бўйича яна бир қонунни имзолади

Хабарларга кўра, мигрантларнинг тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортгани учун жарималар оширилди

Украина “Фламинго” ракеталари билан Чебоксарга зарба берди

Украина 10 июнга ўтар кечаси дрон ва ракеталар орқали Россиядаги нишонлар бўйлаб зарбалар йўллади.

Александр Вучич президентлик лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилди

Вучич, шунингдек, бош вазир лавозимига номзодини кўрсатиш ҳақида ўйлаётганини, амалдаги ҳокимиятдан президентлик лавозимига муносиб ворис излаётганини тан олди.

Андижондаги поликлиникада 4 киши заҳарланиб вафот этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Марҳаматдаги ҳолатда қутқарувчилар 4 жасадни чиқариб олгани тасдиқлади.

Трамп Эронга қарши янги кучли зарбалар билан таҳдид қилди

Дональд Трамп АҚШ яқин соатларда Эронга қарши яна бир қатор “жуда кучли зарбалар” бериши мумкинлигини маълум қилди.

Сурхондарёда поездда йўловчи аёлга шилқимлик қилган чипта сотувчиси 5 суткага қамалди

Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, у манзилга яқинлашганда чипта сотувчиси унинг орқасидан келиб қучоқлаган.

Фақат овоз ва рояль: Жон Леженд Самарқандга унутилмас оқшом туҳфа этди

8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.

Жиззахдаги паркда аттракцион синиши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Билдирилишича, ҳозирги вақтда жабрланганлар маҳаллий шифохона масъуллари назоратида.

Ғазо вайроналар остидаги жасадлар сабаб кемирувчилар босқинига учради — Financial Times

Аҳоли кемирувчилардан ташқари чивин, бурга ва битларга қарши курашишга ҳам мажбур бўлмоқда.

Покистон Афғонистон ҳудудига ҳаво зарбалари берди

Покистон Афғонистон билан чегара бўйлаб ҳаво зарбалари уюштирди. Бу ҳужумлар минтақада бир неча ой давом этган нисбий тинчликдан кейин содир бўлди.

Шимолий Ирландиядаги пичоқли ҳужум ортидан муҳожирларга қарши тартибсизликлар бошланди

Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.

Ўзбекистон делегацияси Россияда бир қатор самарали учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Россияда ташриф билан бўлди.

Гонконг ОАВ Ўзбекистон туризмига юқори баҳо берди: визасиз режим ва тўғридан-тўғри рейслар кутилмоқда

“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.

Суд тизимида янги назорат механизми: шаффофлик ва ҳалолликни таъминлашнинг қўшимча кафолати

Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.

Сирдарёда чиябўри одамларга ҳужум қилди

Битта чиябўри 4 кишига ҳужум қилган. Шу маҳаллада яшовчи эркак тезкор чоралар кўриб, ҳайвонни зарарсизлантирган.

Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хонга қарши терговда жиддий қонунбузарликлар аниқланди

Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.

Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб вафот этди

Аниқланишича, вафот этган фуқаро ота-она ва яқинлари билан бирга Туркияга сайёҳ сифатида келган.

Сурия давлатидаги терроризмни молиялаштиришда айбланган 8 киши қамалди

«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.

Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди

Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.

Франция ва Германия қўшма қирувчи самолёт лойиҳасидан воз кечмоқчи

Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.

Нетаньяҳу Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши операцияси давом этишини маълум қилди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг Исроил Мудофаа кучларининг (IDF) Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши операцияси ҳали якунланмаганини билдирди.

Филиппин жанубидаги кучли зилзила оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар беришича, жабрланганлар сони 200 нафардан ошган.

Режимни мустаҳкамлаш ва Россияни жиловлаш: нима учун Си Цзиньпин Шимолий Кореяга ташриф буюрди?

Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Пхеньянга келган Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин икки давлат ўртасидаги «енгилмас дўстлик»ни яна бир бор таъкидлади.

Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда

Ҳужжатлар кўриб чиқиш учун тегишли судловга юборилган. Воқеа қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган.