Дональд Трампнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар яқин келажакда Эроннинг стратегик аҳамиятга эга Харк ороли ва бошқа нефть инфратузилмаси объектлари устидан назорат ўрнатиши мумкин.
“Унчалик узоқ бўлмаган келажакда биз Харк ороли ва Эроннинг бошқа нефть инфратузилмаси объектларини назорат қиламиз. Худди Венесуэлада бўлгани каби”, — деди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.
АҚШ раҳбарининг таъкидлашича, бундай сценарий ҳам Вашингтон, ҳам энергия бозори учун фойдали бўлиши мумкин.
Харк ороли Эрон нефть экспорт тизимининг асосий марказларидан бири ҳисобланади. Таҳлилларга кўра, АҚШ ва Исроилнинг ҳарбий операциялари бошланишидан олдин мамлакат нефть экспортининг қарийб 94 фоизи айнан шу орқали амалга оширилган.
Орол инфратузилмасининг кунлик ўтказиш қуввати тахминан 7 миллион баррелни ташкил этади. Маълумотларга кўра, 2025 йил март ойидан 2026 йил март ойигача Харк ороли терминаллари орқали 553 миллион баррелдан ортиқ Эрон нефти жаҳон бозорига етказиб берилган.
Трампнинг баёноти Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги кескинлик сақланиб қолаётган бир пайтда янгради. Ҳозирча Эрон томони мазкур баёнотга расмий муносабат билдирмаган.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Россия президенти Владимир Путин Украина томонидан Россия ҳудудига уюштирилаётган ҳужумларга Москва янада кучли ва кескин жавоб қайтаришини маълум қилди.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.