Украина “Фламинго” ракеталари билан Чебоксарга зарба берди, ракеталар чегарадан 1000 километр масофадаги нишонларга етиб борди.
Украина 10 июнга ўтар кечаси дрон ва ракеталар орқали Россиядаги нишонлар бўйлаб зарбалар йўллади. Россия мудофаа вазирлигига кўра, мамлакатнинг 19 та региони ва аннексия қилинган Қрим ҳудудида дронлар уриб туширилган. Урал федерал округининг барча олтита регионида ва уруш бошидан буён илк марта Омск вилоятида ҳам ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар янграган.
Чебоксарга ракета ҳужуми амалга оширилди, деб хабар берди Чувашия раҳбари Олег Николаев. Унинг сўзларига кўра, уч киши яраланган – шундан иккитасининг аҳволи ўрта даражадаги оғирликда, учинчисининг жароҳати енгил. Astra телеграм-канали зарба берилган жойда олинган фото ва видеоларни ўрганган ҳолда ҳужум нишони “ВНИИР-Прогресс” корхонаси бўлганини маълум қилган. Бу заводда дронлар, шунингдек, қанотли ва баллистик ракеталар учун “Комета” навигация модуллари ишлаб чиқарилади. Ушбу корхона олдин ҳам ҳужумга учраган – бу ерга 2025 йил ноябрида ва 2026 йил май ойи бошида зарба берилганди.
Севастополда украин дронлари “Севастопол мудофааси 1854–1855 йиллар” панорамаси биносига зарар етказди, дея хабар берди шаҳарнинг Россия томонидан тайинланган губернатори Михаил Развожаев.
Xабар берилишича, “оператив вазият” туфайли шаҳарда Севастополнинг 243 йиллигига бағишланган байрам тадбири бекор қилинган. Уни 14 июн куни Малахов қўрғонида ўтказиш режалаштирилган эди.
Володимир Зеленский ўз чиқишида Украина Россия ҳарбий объектлари ва нефт саноатига қарши “узоқ масофали санкцияларни қўллаш”да давом этаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Чебоксарга Украинанинг FP-5 “Фламинго” русумли ракеталари учиб борган. Чебоксардан Украина чегарасигача бўлган масофа камида 1000 километрни ташкил этади.
Самара областидаги Куйбишев нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда Владимир областидаги иккита нефт инфратузилма объектига аниқ зарба берилган, дея қўшимча қилди Зеленский.
Россия мудофаа вазирлиги хабарида келтирилишича, кун давомида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари “Фламинго” русумли тўртта қанотли ракета ҳамда 766 та дронни уриб туширган.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Россия президенти Владимир Путин Украина томонидан Россия ҳудудига уюштирилаётган ҳужумларга Москва янада кучли ва кескин жавоб қайтаришини маълум қилди.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.