Колумбия президенти сайлов можароси туфайли вақтинчалик лавозимидан четлаштирилди.
Колумбия Президенти Густаво Петро 21 июнгача давлат раҳбари лавозимидан четлаштирилди, деб хабар беради El Tiempo. Бу қарор Вакиллар палатасининг Айбловлар бўйича комиссияси раиси Глория Аризабалета томонидан қабул қилинди.
Ушбу чора президентлик сайловларининг иккинчи босқичигача амал қилади.
Ушбу вақтинчалик лавозимдан четлаштириш комиссия 9 июн куни очган иккита интизомий терговга боғлиқ. Петро сайлов кампанияси давомида сиёсий кампанияларда ноқонуний иштирок этганликда гумон қилинмоқда.
Нашрнинг хабар беришича, айбловлар президентнинг ўнг қанот мухолифат аъзоларини танқид қилган оммавий баёнотларидан келиб чиқади. Колумбия Давлат Кенгаши илгари давлат раҳбарига сайлов жараёнига аралашишни тақиқлаган эди, аммо тергов ташаббускорлари бу чекловлар бузилган деб ҳисоблашади.
Густаво Петронинг 8 июн куни ижтимоий тармоқлардаги пости ҳам роль ўйнади. Консерватив номзод Абелардо де ла Эсприэлла ҳақидаги хабарга жавобан президент «Ҳайл Гитлер» иборасини твит қилди ва бу кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди.
Колумбиядаги президентлик сайловларининг биринчи босқичи 31 май куни бўлиб ўтди. Дастлабки натижаларга кўра, ҳукмрон чап қанот коалицияси «Тарихий битим» номзоди Иван Cепеда ва ўнг қанот номзоди Абелардо де ла Эсприэлла иккинчи босқичга ўтдилар. Иккинчи босқич 21 июнга белгиланган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари давлат раҳбарини лавозимидан четлатиш бўйича шунга ўхшаш ташаббуслар илгари кўриб чиқилганини, аммо бундай чораларнинг қонунийлиги борасидаги тортишувлар туфайли қўллаб-қувватланмаганини таъкидламоқда.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.
8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.
Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш талаб этилади.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Football Finance нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаварони 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган мураббийлар орасида энг юқори маош олувчилар қаторига киритди.
Грузия Европа Иттифоқи билан муносабатларда муҳим қарор остонасига келиб қолди. Брюссель Тбилисидан Россияга қарши санкцияларга қўшилишни талаб қилмоқда, акс ҳолда грузияликлар учун визасиз саёҳат тартиби қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Айни пайтда, Ким Чен Ин режими ўз даромадининг катта қисмини Москва билан ҳамкорликдан олади. Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, қурол сотиш Шимолий Кореяга миллиардлаб доллар даромад келтирган.
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.
Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.
“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.
Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.
Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.
«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.
Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.
Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.
Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб борган. Айни пайтда портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.