Сингапурдаги Наньян технология университетида янги кўп функцияли тиббий роботнинг прототипи намойиш этилди.
У бемор танаси ичида ҳаракатлана олади ва бир вақтнинг ўзида бешта алоҳида вазифани бажаради. Узунлиги атиги 4,4 мм бўлган ушбу роботнинг ташқи магнит майдонлар билан ишлайдиган ўз қувват манбаи йўқ. Аввалги версиялардан фарқли ўлароқ, у ярим қаттиқ тузилишга ва ноёб ҳаракат турига эга — робот танадаги мураккаб жойларда ҳаракатланиш учун айланиши мумкин.
Бу бир нечта функцияларни бирлаштирган ташқи магнит қувват манбаига эга биринчи робот. Аввалги дизайнларда асосий камчилик бор эди: улар бутунлай магнитланган бўлиб, барча робот қисмларининг хатти-ҳаракатларини битта вазифа билан чеклаган. Янги дизайн силикон асос ичида диаметри 5 микрон бўлган магнит қўшимчалардан фойдаланади ва уларнинг аниқ жойлашуви роботнинг турли қисмларини маълум вазифаларни бажариш учун танлаб фаоллаштириш имконини беради, деб хабар берди techcult.ru.
Робот тананинг ичида ҳаракатланишдан ташқари, тўқималарни кесиб, етиб бориш қийин бўлган жойларда биопсияларни амалга ошириши, кесиб ташланган парчаларни ташқи томонга чиқариши мумкин. Шунингдек, у керакли жойга дориларни етказиб бериши мумкин, саратон ҳужайралари билан боғлиқ ҳолатда эса уларни йўқ қилиш учун экспериментал гипертермия ўтказиш учун иссиқликдан фойдаланади.
Технология ҳозирча дастлабки босқичда бўлиб, робот ҳали тирик организм ичида эмас, балки тўқималарнинг сунъий моделларида синовдан ўтказилмоқда. Унинг кўплаб камчиликлари мавжуд бўлиб, энг асосийси — робот тирик тўқималар ичида ҳаракатланаётган вақтда уни доимий ва мураккаб тарзда назорат қилиш зарурлигидир. Жарроҳлар роботни бошқариш учун янги усулларни ишлаб чиқишлари ва ўзлари ҳам унинг ҳаракатини кузатиш ҳамда организм бўйлаб навигация қилишнинг янги технологияларини ўзлаштиришлари керак бўлади. Бу эса турли тиббий муолажаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.
8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.
Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш талаб этилади.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Грузия Европа Иттифоқи билан муносабатларда муҳим қарор остонасига келиб қолди. Брюссель Тбилисидан Россияга қарши санкцияларга қўшилишни талаб қилмоқда, акс ҳолда грузияликлар учун визасиз саёҳат тартиби қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Инспектор мансабдор танишлари орқали собиқ ички ишлар ходимининг тизимга қайта ишга тикланишида ёрдам бериш эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.
Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.
“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.
Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.
Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.
«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.
Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.
Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.