Бу ҳақда жума куни расмий «Нейтральный Туркменистан” газетаси хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, мазкур тартиб энг аввало, узоқ меҳнат сафарида бўлган ёки меҳнат таътилига чиққан, шунингдек, у ёки бу сабабларга кўра, 26 мартда сайлов участкасига келолмайдиган фуқаролар учун кўзда тутилган.
Туркманистонда сайловлар ва референдумлар ўтказиш бўйича Марказий комиссия маълумотларига кўра, сайловолди кампаниясининг барча босқичи миллий қонунчиликка ҳамда халқаро даражада қабул қилинган умумий миёрларга мувофиқ ўз вақтида ташкил этилган.
Мамлакатдаги 2 минг 644 та сайлов участкасининг барчаси овоз беришга тайёр ҳолга келтирилган, қолаверса,
Туркманистоннинг хорижий мамлакатлардаги миссияларида ташкил этилган 42 та сайлов участкаси овоз берувчиларни кутмоқда. Туркманистонда парламент сайловлари 26 мартга белгиланган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.