Transporter-12 миссияси доирасида SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракетаси турк компаниясининг биринчи сунъий йўлдоши Fergani Space FGN-100-d1 ни орбитага муваффақиятли олиб чиқди.
Учириш АҚШдаги Ванденберг ҳаво кучлари базасида бўлиб ўтди ва SpaceX аккаунтларида жонли эфирда намойиш этилди.
Transporter-12 миссияси давомида Falcon 9 ракетаси коинотга 131 та фойдали юкни олиб чиқди. Улар орасида кубосатлар, микросателлитлар ва орбитал транспорт воситалари мавжуд. FGN-100-d1 сунъий йўлдошидан ташқари космик технологияларни фаол ривожлантираётган яна бир турк компанияси Plan-S сунъий йўлдошлари ҳам орбитага чиқарди.
Fergani Space сунъий йўлдоши учун водород пероксид асосидаги космик двигателнинг синовлари ўтган йилнинг май ойида муваффақиятли якунланди ва бу миссияга тайёргарликнинг муҳим босқичларидан бири бўлди.
Fergani Space асосчиси, Baykar бошқарув кенгаши раиси Селчук, Байрактар Туркиянинг биринчи сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли чиқарганини айтди.
“2022 йилда ишга туширган Fergani Space корхонаси 106 кишилик катта оила сифатида ривожланишда давом этмоқда. Бугун биз биринчи турк сунъий йўлдошини орбитага чиқардик. Бизнинг сунъий йўлдошларимиз жойлашишни аниқлаш ва алоқа мақсадларида паст орбитали юлдуз туркуми бўлиб хизмат қилади. Биз бу лойиҳани ўз кучимиз билан амалга оширдик. Айни вақтда сунъий йўлдошимиз керакли баландликка етди ва биринчи маневрларини якунлади”, – деди Селчук Байрактар.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, FGN-100-d1 сунъий йўлдоши “Fergani Space”нинг космик технологиялар ва навигация тизимларини ривожлантириш бўйича глобал миссиясининг биринчи босқичи бўлди. Ушбу космик лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши Туркиянинг коинотни ўрганишдаги роли ортиб бораётганини ва миллий сунъий йўлдош инфратузилмасини яратишга интилишини кўрсатади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина бир кунда Россиянинг 350 миллион долларлик бешта ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини нишонга олди ва деярли уч йиллик урушда Россия президенти Владимир Путиннинг ҳолдан тойган ҳарбийларига зарба берди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Россия нефть секторига қарши санкцияларига жавоб чораларининг оқибатларини минималлаштириши ва Россия компаниялари манфаатларига мос келиши кераклигини билдирди.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.
Ҳибсга олинган Жанубий Корея Президенти кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва сукут сақламоқда, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги мансабдор шахсларга нисбатан коррупцияга қарши тергов департаменти (CIО)га таяниб.
Украина президенти Владимир Зеленский жангда яраланиб, Россия кучлари сафида жанг қилгандан сўнг Киев томонидан асирга олинган Шимолий Корея аскарини акс эттирувчи янги видеони эълон қилди.
Эроннинг янги шартномада Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишдан бош тортиши, Теҳрон Москванинг Украинага бостириб киришини тўлиқ қўллаб-қувватламаслиги мумкинлигидан далолат беради.