Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия газидан бутунлай воз кечмоқчи

Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия газидан бутунлай воз кечмоқчи

Европа Иттифоқининг ўнта мамлакати Россиядан барча газ импортини имкон қадар тезроқ тўхтатишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мамлакатлар Россиянинг ҳар қандай газини — қувурли ва суюлтирилган газни импорт қилишни тақиқлашни таклиф қилмоқда.

Тўлиқ тақиқнинг муқобили сифатида 2022 йилда Европа Иттифоқи томонидан қабул қилинган “RePowerEU” стратегиясига мувофиқ импортни босқичма-босқич камайтириш таклиф этилмоқда.

Унга кўра, Европа Иттифоқи 2027 йилга келиб Россия газидан бутунлай воз кечиб, бошқа етказиб берувчиларга ўтиши ҳамда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириши кўзда тутилган. Бироқ ҳужжат муаллифлари бу жараённи имкон қадар тезлаштиришни талаб қилмоқдалар.

Ҳужжатни Литва, Латвия, Эстония, Дания, Чехия, Полша, Руминия, Швеция, Ирландия ва Финляндия имзолади.

Европа Иттифоқи Россияга қарши иқтисодий санкцияларнинг навбатдаги, 16-пакетини тайёрламоқда. Уни февраль ойи охирида — Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳарбий босқини бошланганининг уч йиллиги арафасида эълон қилиш режалаштирилган.

Европа Иттифоқи аллақачон Россия газини денгиз орқали етказиб беришни тақиқлаб қўйган, аммо айрим Европа мамлакатлари, хусусан Словакия ва Венгрия, газга қарам бўлганлиги сабабли қувур орқали келадиган газдан тўлиқ воз кеча олмади.

Ушбу мамлакатлар ҳукуматлари Европа Иттифоқининг санкциялар сиёсатини бир неча бор кескин танқид қилиб, Кремль билан муносабатларни яхшилашга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар миқдори оширилиши мумкин

Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.

Учта Chevrolet энг серхаражат автомобиллар ўнлигига кирди

Автомобилдан фойдаланиш давридаги харажатлар машина танлашдаги муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Ҳар доим ҳам автомобилнинг нархи тўғри кўрсаткич эмас, нархи арзонроқ машина кейинчалик кўп чиқимга сабаб бўлиши ҳам ҳеч гапмас.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди

Бу ҳақда Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри матбуот хизмати хабар берди

Майкл Жексоннинг 2025 йилдаги соф бойлиги қанча эканлиги эълон қилинди

Бугунги кунда Майкл Жексоннинг бойлиги қанчага баҳоланиши мумкин?

Немислар кўп нарсаларни тўғри қилган

НАТО раҳбарига кўра, Германия мудофаа харажатларини кўпайтириши зарур.

Роналду "Реал"га қайтиши мумкин

Бу ҳақда Роналдунинг испаниялик журналист Эдуардо Агиррега берган интервьюсига таяниб, Спорт24 хабар берди.

Россиянинг пухта ишланган махфий режаси ошкор бўлди

Россия Туркияда АЭС ниқоби остида Америка санкцияларини четлаб ўтиш учун “доллар захираси” яратмоқчи бўлган.

Ўзбекистонлик таниқли аралаш якка кураш устаси Шоҳасан Мирзаматов автофалокатга учради

Бу ҳақда Қозоғистоннинг Octagon лигаси матбуот хизмати хабар берди.

Россия жимгина ўзининг дўстига савдо тарифларини жорий этмоқда

2022 йилгача Россиянинг автомобиль бозори дунёдаги энг йирик 10 таликка кирган бўлиб, кўпчилик автомобиллар Ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқариларди.

Россияда доллар нархи кескин тушиб кетди

Россия Марказий банки 2024 йил октябридан бери илк бор долларнинг расмий курсини ₽97 пастга туширди.

13—17 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Ўзгидромет” 13—17 январь кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Актриса Феруза Норматова кибербуллингга учради

Бунақасига биринчи марта дуч келишим. Қип-қизил кибербуллинг, мен ҳатто маниакал кибербуллинг деган бўлардим.

Руслар митингга чиқди

"Бироқ биз доимо: "Сизлар учун пул йўқ", деган гапни эшитамиз".

Олимлар ядро қишидан омон чиқа оладиган бешта давлатни санаб ўтишди

Тадқиқотчиларнинг фикрича, Австралия, Янги Зеландия, Исландия, Вануату ва Соломон ороллари аҳолиси омон қолиши мумкин.

Бу ҳафта қор ёғиши кутилмоқда

Мамлакатнинг марказий ва жануби-шарқий вилоятларида 29-31 январда вақти-вақти билан қор ёғади.

Украинадаги уруш 20 апрелда якунланади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал этиш режаси чет эл матбуотига сизиб чиқди.

Илон Маск АҚШ расмийларини АҚШдан қочишга ундади

Бу ҳақда Time газетаси манбаларга таяниб хабар берди

Дунёнинг иккинчи ўриндаги армияси эшакларга ўтмоқда

Россия ҳарбийлари ҳайратлантиришда давом этмоқда.

Собиқ мэрнинг аянчли ўлими

Набира ўзининг бобоси ва бувисини пул учун шафқатсизлик билан ўлдирди: жасадлар бир ой бочкада ётди, у эса машиналар ва қимматли буюмларни сотди.

Руслар "Ярс" ракеталари билан шуғулланмоқда

Россия Волга ҳудудида "Ярс" қитъалараро баллистик ракеталари билан машқларни ўтказмоқда.

Украинанинг янги қарши ҳужуми ҳақида ҳозиргача нима маълум?

Украина Қуролли кучлари яна Курск вилоятига "қонли ҳужум"га ўтди.

Конгода қамоқдан қочган жиноятчилар 160 дан ортиқ аёлга зўравонлик қилиб, уларни тириклай ёқиб юборди

БМТнинг маълум қилишича, тахминан 165-167 нафар аёлга жинсий зўравонлик қилинган.

Аргентина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини тарк этишда АҚШга эргашади

Қарор Президент Доналд Трамп ўзининг иккинчи муддатининг биринчи кунида Қўшма Штатлар БМТ соғлиқни сақлаш органидан чиқишини эълон қилганидан икки ҳафта ўтиб қабул қилинди.

Фаластинликларни мажбуран кўчириш этник тозалаш ҳисобланади

Ал-Жазира хабар берганидек, Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни фаластинликларнинг мажбуран кўчирилиши этник тозалаш ва халқаро ҳуқуқ ва БМТнинг кўплаб резолюцияларини бузиш эканлигини айтди.

Трампнинг ғазоликларни кўчириш ғояси уни импичмент хавфи остида қолдирди

АҚШнинг Техас штати Вакиллар палатасининг демократ аъзоси Эл Грин Ғазо секторини назоратга олиш режалари ҳақидаги баёнотидан сўнг АҚШ президенти Доналд Трампга қарши импичмент эълон қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

Трамп ўзининг жиноий режаси ҳаммага ёқишини даъво қилмоқда

Қаршиликларга қарамай, Трамп Ғазо режаси "ҳаммага ёқишини" таъкидламоқда.

АҚШ Хитой яқинидаги муҳим шартномавий иттифоқчисини яширинча қуроллантирмоқда

АҚШ ҳукумати ўтган ойда Хитой ва Шимолий Корея томонидан таҳдидларга дуч келаётган Шарқий Осиёдаги хавфсизлик шартномаси бўйича иттифоқчиси Японияга учта йирик қурол сотишни маъқуллади.

Саудия Арабистони Трампга тезкор жавоб қайтарди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон подшоҳликнинг бу борадаги позициясини ҳеч қандай вазиятда бошқача талқин қилиниши мумкин бўлмаган "аниқ ва қатъий" тарзда тасдиқлади.

Қозоғистонда келин ўғирлаганлар энди жиноий жавобгарликка тортилади

Янги моддада вазиятга қараб турли жазо чоралари кўзда тутилган: жарима, жамоат ишлари ва қамоқ.

Вашингтондаги авиаҳалокатда вафот этганларнинг жасади топилди

Ҳозирда фавқулодда хизматлар дарёдан самолёт ва вертолёт қолдиқларини олиб чиқиш ишларини давом эттирмоқда.

100дан ортиқ одам Конгодаги даволаш марказларидан қочиб кетди. Улар маймунчечаги билан касалланган

Агентлик маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада Конгода маймун чечаги касаллигининг 2707 та ҳолати қайд этилган, шу жумладан 516 таси тасдиқланган ва 38 киши вафот этган.

Швецияда юз берган отишмада 10 га яқин одам ҳалок бўлди

Шошилинч чақирилган матбуот анжуманида Швеция Бош вазири Ульф Кристерссон қурбонлар сони бўйича таълим муассасасида содир бўлган отишма мамлакат тарихида мисли кўрилмаган ҳодиса эканлигини айтди.

АҚШ БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашини тарк этди

Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Трамп афғонистонлик журналистнинг саволини эътиборсиз қолдирди

Журналист президентдан Афғонистон келажаги ва “Толибон” ҳукуматини тан олиш эҳтимолини сўраган.

Туркияда ўғри 3 кг олтин ўғирлаб, ўша дўконда 3 кун яширинди

У ўғрилик қилгандан сўнг полициядан қочиб, уч кун давомида дўконнинг вентиляция шахтасида яширинган.

Euroclear Россиянинг музлатилган активларидан 2 миллиард еврога яқин даромадни март ойида Украина жамғармасига ўтказмоқчи

Тахминан 1,55 миллиард евро миқдоридаги биринчи тўлов 2024-йил июл ойида амалга оширилган.

Россия ҳарбийларини портлатиш режалаштирилгани айтилди

Россия ҳарбий хизматчиларини портлатишни режалаштирган Украина фуқароси ўн йилга озодликдан маҳрум этилди.

Россияда армиядан қутулиш янада мураккаблашмоқда

Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматдан тиббий озод бўлишни янада қийинлаштирувчи ўзгартишларни жорий қилмоқда.

Ҳоким ёрдамчиси можароси: Бош прокуратура Тошкент шаҳар ҳокимлигини ёлғон маълумот беришда айбламоқда

Аввалроқ Бош прокуратура Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси М.Ф. 20 нафар фуқароларга электрон тарзда берган тавсияномаларига асосан, қабул қилиб олган электрон калитлардан фойдаланган ҳолда жами 427,7 млн. сўмлик кредит маблағларини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эди.

Доналд Трампнинг ўғли Италияда ноқонуний овда гумон қилинмоқда

Бир неча кун олдин АҚШнинг овга бағишланган веб-сайтларидан бири унинг қушларга, жумладан, Европа Иттифоқи ва Италия қонунчилиги билан ҳимояланган ноёб қизил ўрдакларга қарата ўқ узаётганини акс эттирган репортажни эълон қилган.