Ҳибсга олинган Жанубий Корея Президенти кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва сукут сақламоқда, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги мансабдор шахсларга нисбатан коррупцияга қарши тергов департаменти (CIО)га таяниб.
Аввалроқ терговчилар Жанубий Корея тарихида биринчи марта вақтинчалик фаолияти тўхтатилган, аммо амалдаги Президент Юн Сок Ёлни исёнда айблаб ҳибсга олишган эди. Президентнинг ўзи “қон тўкилмаслиги” учун буни сўроққа “ихтиёрий” ташриф деб атади ва терговнинг қонунийлигини тан олмаслигини таъкидлади.
Хабар қилинишича, сўроқ 11:00 да бошланган, унинг биринчи босқичи 13:30 да якунланган ва видеоёзувга эга сўроқ хонасида бўлиб ўтган. Шу билан бирга, Юн Сок Ёлнинг эътирозлари туфайли сўроқ видеога ёзиб олинмаган. Президент ҳам сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланган.
“Мени тушунишимча, у ҳозирда кўрсатма беришдан бош тортмоқда”, деди CIO вакили журналистларга. Сўроқ Юн Сок Ёлнинг қонуний вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.
Терговчиларда Президент ҳибсга олинган пайтдан бошлаб уни расмий ҳибсга олишга ордер олиш учун 48 соат вақт бор.
Президент 3-4 декабрь кунлари ҳарбий ҳолат жорий этиш орқали “исён”га бошчилик қилганликда айбланмоқда.
Юн Сок Ёль ҳибсга олинганидан “чуқур таассуф” билдирди ва бутун жараённи унга риоя қилишга мажбурлаш учун фойдаланиладиган “қонунбузарликлар оқими” ва “арзимас” ордерларга асосланган “ўзбошимчалик” деб атади, деб хабар беради ria.ru.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.
Ҳибсга олинган Жанубий Корея Президенти кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва сукут сақламоқда, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги мансабдор шахсларга нисбатан коррупцияга қарши тергов департаменти (CIО)га таяниб.
Украина президенти Владимир Зеленский жангда яраланиб, Россия кучлари сафида жанг қилгандан сўнг Киев томонидан асирга олинган Шимолий Корея аскарини акс эттирувчи янги видеони эълон қилди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Россия нефть секторига қарши санкцияларига жавоб чораларининг оқибатларини минималлаштириши ва Россия компаниялари манфаатларига мос келиши кераклигини билдирди.
Эроннинг янги шартномада Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишдан бош тортиши, Теҳрон Москванинг Украинага бостириб киришини тўлиқ қўллаб-қувватламаслиги мумкинлигидан далолат беради.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.