Боксчимиз Исроил Мадримов Boxing News нашрига кичик интервью берди.
Виржил Ортисга қарши жанг
"Бу катта имконият, рингга қайтиб олишим учун катта имкон. Бу нафақат мен учун, балки бокс мухлислари учун ҳам қизиқ жанг бўлади".
Ортисга қарши жанг қилиш қай даражада қулай?
"Барчанинг ўз жанг усули бор. Шу жумладан менда ҳам. Биз машғулотлар жараёнида Виржилга қарши тайёргарлик кўрдик".
Ортисни қандай мағлуб этмоқчи?
"Албатта ўзимни кўрсатиб ва жанг қилган ҳолда :) Бир нарсани аниқ айтишим мумкинки, бу жанг албатта қизиқ бўлади. Мен ўз формамни тиклаб олдим ва Виржил билан жангга тайёрман.
Ҳозир Саудия Арабистони боксчилар учун кўп шоулар ташкил этмоқда. Бу мен учун ҳам катта имконият. Албатта бундай имконият мен ва боксчиларга зарур. Бундан фойдаланган ҳолда олдинга боришимиз керак".
Кейинги жанглар кимга қарши ўтиши мумкин?
"Аввало ҳозирда бор эътиборим шу жангда. Кейин эса кўрамиз. Бу жангдан кейин ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ. Рақиб ким бўлишидан қатъи назар биз жангга тайёр бўламиз".
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Украина бир кунда Россиянинг 350 миллион долларлик бешта ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини нишонга олди ва деярли уч йиллик урушда Россия президенти Владимир Путиннинг ҳолдан тойган ҳарбийларига зарба берди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Россия нефть секторига қарши санкцияларига жавоб чораларининг оқибатларини минималлаштириши ва Россия компаниялари манфаатларига мос келиши кераклигини билдирди.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.
Ҳибсга олинган Жанубий Корея Президенти кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва сукут сақламоқда, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги мансабдор шахсларга нисбатан коррупцияга қарши тергов департаменти (CIО)га таяниб.
Украина президенти Владимир Зеленский жангда яраланиб, Россия кучлари сафида жанг қилгандан сўнг Киев томонидан асирга олинган Шимолий Корея аскарини акс эттирувчи янги видеони эълон қилди.
Эроннинг янги шартномада Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишдан бош тортиши, Теҳрон Москванинг Украинага бостириб киришини тўлиқ қўллаб-қувватламаслиги мумкинлигидан далолат беради.