Россия ва Украина Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) воситачилигида 15 январ, чоршанба куни «25 га 25» формуласига кўра асирлар алмашди. Мамлакат президенти Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, 24 нафар ҳарбий хизматчи Украинага қайтган, улар орасида Мариупол ва "Азовстал" ҳимоячилари, шунингдек, Россия Федерациясининг Курск областида жанг қилган Украина Қуролли кучлари аскарлари ҳам бор. «Қайтарилганлар орасида Киев областида асирга олинган ва россияликлар томонидан ноқонуний ушлаб турилган тинч фуқаро ҳам бор», — дея қўшимча қилди. Ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштирувчи штабнинг маълум қилишича, Россия асирлигидан озод қилинганларнинг энг кичиги 24 ёшда, энг кексаси 60 ёшда.
Россия Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, 25 нафар россиялик ҳарбий Украина асирлигидан Россия Федерациясига қайтганини маълум қилди.
Бу икки давлат ўртасида 2025 йилда биринчи асирлар алмашинуви. Аввалроқ Украина ва Россия 2024 йил 30 декабрда асирларни алмашганди, бироқ томонлар турли рақамларни кўрсатган. Киев маълумотларига кўра, 189 нафар украиналик, жумладан, икки тинч фуқаро ўз ватанига қайтган. Москва алмашиш «150 га 150» формуласи бўйича амалга оширилганлигини даъво қилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина бир кунда Россиянинг 350 миллион долларлик бешта ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини нишонга олди ва деярли уч йиллик урушда Россия президенти Владимир Путиннинг ҳолдан тойган ҳарбийларига зарба берди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Россия нефть секторига қарши санкцияларига жавоб чораларининг оқибатларини минималлаштириши ва Россия компаниялари манфаатларига мос келиши кераклигини билдирди.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.
Ҳибсга олинган Жанубий Корея Президенти кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва сукут сақламоқда, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги мансабдор шахсларга нисбатан коррупцияга қарши тергов департаменти (CIО)га таяниб.
Украина президенти Владимир Зеленский жангда яраланиб, Россия кучлари сафида жанг қилгандан сўнг Киев томонидан асирга олинган Шимолий Корея аскарини акс эттирувчи янги видеони эълон қилди.
Эроннинг янги шартномада Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишдан бош тортиши, Теҳрон Москванинг Украинага бостириб киришини тўлиқ қўллаб-қувватламаслиги мумкинлигидан далолат беради.