Жанубий Африканинг шимоли-ғарбидаги Стилфонтейн шаҳридаги эски шахтада қутқарув операциясининг дастлабки уч кунида 78 нафар ноқонуний кончиларнинг жасади топилди, деб ёзади Anadolu.
Жанубий Африка полиция хизмати (SAPS) маълум қилишича, 13 январь куни Стилфонтейн конида ўтказилган қутқарув операциясининг учинчи кунида барча ноқонуний равишда шахтада бўлган 216 нафар кончи қутқариб олинди.
“Операция давомида 78 нафар кончининг жасади қазиб олинди, омон қолган барча кончилар ҳибсга олинди”, – дейилади хабарда.
Операция “каннибализм” айбидан кейин бошланган. Жанубий Африканинг "Кончиликдан зарар кўрган жамоаларни бирлаштириш" (MACUA) инсон ҳуқуқлари ташкилоти 3 январь куни Конституциявий судга Стилфонтейн конида қамалиб қолган кончилар "очликдан ҳалок бўлган кишиларининг жасадларини еяётгани" ҳақида шикоят билан мурожаат қилган.
13 январь куни Жанубий Африка ҳукумати Конституциявий суд қароридан кейин қутқарув операциясини бошлади.
2024 йил ноябрь ойида полиция ташлаб кетилган Стилфонтейн конига сув ва озиқ-овқат етказиб беришни тўхтатганидан сўнг, таслим бўлишдан бош тортган юзлаб кончилар очлик ва сувсизликдан азият чекди.
Маҳаллий ҳокимият вакиллари кончилар ўзлари чиқиб кетишга муваффақ бўлгани, шахтада қолганлар эса ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳибсга олинмаслик учун қўллаган тактикаси эканини маълум қилди.
Жанубий Африкада «зама-зама» номи билан танилган кон олмос, олтин ва платина каби қимматбаҳо минералларга бой. Маълумотларга кўра, мамлакатда 10-30 минг киши тўғридан-тўғри ноқонуний қазиб олиш билан шуғулланади. Ноқонуний олтин қазиб олишнинг ўзи мамлакат иқтисодиётига йилига ўртача 3,8 миллиард доллар зарар келтиради.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.