Компания январь ойи бошида ажратилган шартномаларнинг деярли барча ҳажми учун контрактацияни қайта амалга оширди.
Пайшанба куни тўлови белгиланган муддатларда амалга оширилмаган ҳажм учун тўрт соатдан ортиқ вақт давом этган шартнома бериш жараёни якунланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
Хусусан, бу куни фақат GX-Midnight AT модификацияси учун жами 40 010 та шартнома тузилди. Бунда унинг 99%дан ортиғи — 39 872 таси “Оне-ИД” тизимида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар, 138 таси эса юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.
Контрактация жараёнида компания Cалл-марказига 850 нафар мижоз мурожаат қилган. Компания фуқаролардан фирибгарлардан эҳтиёт бўлишларини, эълонлар сайти ва бошқа сервислар орқали “шартнома сотиб олиш” бўйича шубҳали таклифларга рози бўлмасликларини сўрамоқда. “UzAutoSavdo” платформасида харидор ёки дилер мижоз маълумотларини ўзгартириш имкониятига эга эмас.
Бундан олдин, жорий йилнинг 7 январь куни бўлиб ўтган шартнома бериш жараёнида 50 мингдан ортиқ автомобиль учун шартнома ажратилганди. Шундан 80%дан ортиғи — 40 762 тани Midnight версияси учун тузилган шартномалар ташкил этади.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Дастлабки маълумотга кўра, 4 та автомобиль (2 та кобалт, 2 та газ ташишга мўлжалланган автомобиль) ҳамда 2 та ер остидаги ёқилғи сақлаш резервуари ёниб зарарланган.
Фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.
Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.