Ахлат қутисидан “Гарри Поттер”нинг биринчи нодир китоби топилди
Хатолар бу китобнинг биринчи нашрнинг 500 нусхасидан бири эканлигини аниқлашга ёрдам берди, деб ёзади BBC.
“Гарри Поттер ва фалсафа тоши”нинг ташлаб юборилган биринчи нашри 40 000 фунт стерлингга сотилмоқда.
Девон штатидаги Пейнтон шаҳридаги NLB аукцион уйи эгаси Дэниел Пирс китобни фавот этган одамнинг буюмлари орасидан топди.
“Бу бизнинг энг катта бойлигимиз. Оила хурсанд эди, буни умуман кутмаган эдилар... Бу уларга катта пул олиб келади. Китоб жавонда 20 йилдан бери турибди”, – деди у.
У китобни ахлат қутисидаги нарсалар орасидан топган.
Пирснинг айтишича, биринчи нашрнинг 200 нусхаси китоб дўконларига, 300 нусхаси кутубхоналарга юборилган.
“Бу 300 тадан бири”, – деди у.
Унинг сўзларига кўра, китоб жуда яхши ҳолатда.
Биринчи саҳифада қалам билан чизилган 2 фунт стерлинг деган баҳоси бор, бу кутубхона сотадиган нарх.
Биринчи нашрнинг ўзига хослиги шундаки, унинг орқа муқовасидаги “фалсафий” сўзида “о” ҳарфи сақланиб қолган.
У, шунингдек, шунга ўхшаш ҳолатда яна бир нусхаси ноябрь ойида 42,000 фунт стерлингга сотилганини айтди.