Туркия Европа Иттифоқини иккиюзламачиликда айбламоқда
Европа Иттифоқи Туркияга нисбатан иккиюзламачилик қилмоқда, Брюссел Анқарага демократия бўйича сабоқ беришга ҳақли эмас.
Буни Туркия президентининг бош маслаҳатчиси Меҳмет Учум Х ижтимоий тармоғида Европарламентдаги Туркия бўйича маърузачи Начо Аморанинг ҳисоботига изоҳ берар экан маълум қилди.
Учум Аморанинг ЕИ Туркия билан мудофаа алоқаларини ривожлантиришга тайёр эканлиги, аммо Туркиянинг Иттифоққа аъзо бўлиш истиқболи йўқлиги ҳақидаги сўзларини келтиради. Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг маслаҳатчиси, Европа Иттифоқи Анқарадан терроризмга қарши курашни ҳам қонунчилик, ҳам амалиёт нуқтаи назаридан заифлаштиришни хоҳлаётганини маълум қилди. Учумнинг фикрича, бу эзгу ният эмас.
Учум Европа Иттифоқининг самимиятсиз ва иккиюзламачи тарзда ҳаракат қилаётганини, EП маърузачисининг баёнотлари эса манманлик ва "мустамлакачи фикрлаш тарзидан келиб чиққанлигини" таъкидлади.
"Европа Иттифоқи - бугунги куннинг бемор кишиси. Бу беморнинг номидан сўзлаётганлар аввало ўзларига назар солишлари лозим. Бемор киши, яъни Европа Иттифоқи Туркияга демократия ва ҳуқуқ бўйича сабоқ бера олмайди. Улар ўзларининг демократия ва ҳуқуқ инқирозларини ҳал қилишсин. Улар ижтимоий адолат муаммоларига эътибор қаратишсин," - деди Учум.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.