Туркияда юз берган кучли зилзила туфайли литосфера плиталари уч метрга силжиди. Бу ҳақда Италия Геофизика ва вулқонология миллий институти (INGV) президенти Карло Дольиони Corriere della Sera газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Фалокатли ҳодиса натижасида Араб плитаси Анадолу плитасига нисбатан жануби-ғарбий йўналишда ҳаракатланди.
Бу минтақа сейсмик “қайноқ нуқта” ҳисобланади, чунки у тўртта узлуксиз тўқнашувчи – Анадолу, Араб, Евроосиё ва Африка плиталари кесишмасида жойлашган.
Дольионининг сўзларига кўра, зилзилалар узоқ давом этадиган “сейсмик эпидемия”нинг бир қисми бўлиб, у ўтмишда баъзи ҳолларда бўлгани каби кунлар, ойлар ва ҳатто йиллар мобайнида давом этиши мумкин, Йиғилган энергия чиқарилмагунча, силкинишлар давом этади, дейилади lenta.ru сайтида.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.