Туркияга келганига 3 кун бўлган ўзбекистонлик қизни мажбурлаб эрга беришмоқчи бўлишгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Тарқалган хабарларда “Ўзбек аёлларининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш” жамиятига 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси ёрдам сўраб мурожаат қилиб, ўзига таниш бўлган аёллар унга Туркияда иш бор деб чақиргани, Туркияга келганидан кейин эса уни Туркия фуқаросига мажбурлаб турмушга бергани айтилган.
Мазкур ҳолат 24 октябрь куни тасвирга олинган бўлиб, Истанбул шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Ўзбек аёлларининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш” жамияти (кейинги ўринларда – жамият)га ёрдам сўраб мурожаат қилган 2003 йилда туғилган, Андижон вилоятида яшовчи I.Ш. исмли қиз билан боғлиқ воқеага алоқадор.
Фуқаро I.Ш. сентябрь ойида ўзига олдиндан таниш бўлган, ҳозирги вақтда Туркия фуқаролигини қабул қилган, 1990 йилда Наманган вилоятида туғилган О.П. исмли аёл билан олдиндан келишган ҳолда Туркия фуқаросига турмушга чиқишга рози бўлган ва Истанбул шаҳрига келган. У ердан Бурдур шаҳрига жўнаб кетган.
Бироқ Бурдур шаҳрида турмуш қуриши лозим бўлган йигит I.Ш.га маъқул келмагани сабабли у турмушга чиқишни рад этган. Шундан сўнг фуқаро I.Ш. ва уни Ўзбекистондан Туркияга самолётда учиб келиш учун чипта харид қилган фуқаро I.П. ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан.
Бош консулхона ва жамият ҳамкорлигида Бурдур шаҳар полиция идорасига мурожаат қилиниб, 23 октябрь куни уни Истанбул шаҳрига қайтаришга муваффақ бўлинди. Фуқаро I.Ш. ҳозирги вақтда фуқаро I.П.га нисбатан даъвоси йўқлигини, шунингдек, бир оз муддат Истанбул шаҳрида қолиб, меҳнат фаолиятини амалга оширмоқчи эканлигини маълум қилган.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Украина ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Кислица "Украина делегацияси Туркиядаги музокараларда украин ва инглиз тилларида гаплашиб, руслар билан таржимон орқали мулоқот қилгани"ни айтди.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.