Туркияда сел оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Туркия жануби-шарқидаги сел оқими 15 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу маълум қилди.
“Адияманда икки киши, Шанлиурфада сув тошқини оқибатида 13 киши ҳалок бўлди”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган ТАСС.
Яна беш кишини қидириш давом этмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).