Туркияда маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар

Туркияда маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар

Адолатли, шаффоф ва мунтазам сайловлар замонавий демократик давлатларнинг энг асосий унсуридир. Демократиянıнг минимал шартı шундан иборатки, бошқарувчилар ўз ваколатлари ва ҳокимият кучини сайловчилардан, яъни бошқарилувчилариндан оладилар. Бу ваколатлар мунтазам ўтказилиб бориладиган сайловлар орқали янгиланиб боради. Сайловлар орқали сайловчилар ўз номзодаларининг сиёсатлари ва фаолиятига овоз беради ва уларни ижобий ёки салбий маънода баҳолайди.

Туркия 1946 йилда кўппартиявийлик жорий қилинганидан бери мунтазам, адолатли ва шаффоф сайловлар ўтказилган мамлакатлар рўйхатининг бошида келмоқда. Туркияда сайловлар Олий Сайлов Кенгаши (Марказий Сайлов Комиссияси) (МСК) каби ташкил этилган муассасалар орқали мустақил судьялар назорати остида ўтказилади. Шунинг учун Туркия сайлов хавфсизлиги ва фуқароларнинг сайлов жараёнига ишончини таъминлаш нуқтаи назаридан ривожланган сиёсий маданиятга эга.

Туркиядаги сайлов ва овоз бериш жараёнига ишончни сайловлардаги халқ иштироки кўрсаткичларида ҳам кўриш мумкин. Туркия, 2023 йил 14 май куни бўлиб ўтган Президентлик ва Парламент сайловлари билан Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти (OECD) давлатлари орасида сайловда қатнашиш даражаси бўйича энг юқори иштирок нисбатига эга 3-давлат бўлди. Олий Сайлов Кенгаши маълумотларига кўра, 14 май куни бўлиб ўтган сайловда ички иштирок даражаси 88,92 фоизни ташкил этган бўлса, Президентлик сайловининг иккинчи босқичи ўтказилган 28 май куни бўлиб ўтган сайловда бу кўрсаткич 85.72 фоизни ташкил этган эди. OECD ва Халқаро Демократия ва Сайловга Ёрдам Институти (IDEA) маълумотларига кўра, Туркия 14 май куни бўлиб ўтган ички сайловларда иштирок этиш даражаси билан АҚШ, Франция, Германия ва Буюк Британия каби кўплаб OECD'га аъзо Ғарб давлатларини ортда қолдирди. Бу маълумотларнинг яна бир диққатга сазовор томони шундаки, Туркияда сайловда қатнашиш даражаси Швеция, Дания, Янги Зеландия, Исландия, Нидерландия ва Норвегия каби сайловда қатнашиш 80 фоиз атрофида бўлган давлатлардан ҳам юқори эканлигидадир.

Туркия, жорий йил 31 март, якшанба куни маҳаллий ҳокимият оргнлари сайловлари учун яна бир бор овоз беради. Туркиянинг демократик қадриятларга содиқлиги ва маҳаллий ҳукуматларга нисбатан инновацион қарашларини кўрсатувчи 31 март куни бўлиб ўтадиган маҳаллий ҳокимият умумий сайловлари миллий ва халқаро майдонда катта аҳамият касб этмоқда. Айни пайтда ушбу сайлов жараёнида хавфсиз ва адолатли шароитларда олиб борилган сайлов кампаниялари Туркиянинг маҳаллий ҳукуматларга берилган аҳамият нуқтаи назаридан минтақада демократик етукликка эга етакчи давлатлардан бири эканлигидан далолатдир.

Халқнинг талаб ва эҳтиёжларини қондиришда бирламчи босқич бўлган маҳаллий ҳокимликлар замонавий стандартларга мос дунёқараш ва истиқболга эга бўлишини таъминлашга катта эътибор қаратаётганимизни алоҳида таъкидламоқчиман. Бу жараён халқнинг демократик фаоллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан мулоқотини кучайтиришда самарали аҳамият касб этаётгани очиқ ҳақиқатдир.

Бизда кўп йиллардан буён мавжуд бўлган инновацион муниципалитет ёндашувининг фарқли томони шундаки, у технология ва барқарор ривожланиш лойиҳалари билан бир қаторда, инсонларимизнинг турмуш сифатини яхшилаш, шаффофлик, ҳар қандай шароитда жавобгарлик ва энг муҳими, ватандошларимизга йўналтирилган маъмуриятларни қуришга қаратилган. 1994 йилги маҳаллий сайловлардан сўнг Истанбул шаҳар ҳокимлиги бошқарувини ўз қўлига олган Президентимиз Ражаб Тоййиб Эрдўған бошчилигида Туркия шаҳар бошқаруви соҳасида аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш учун муҳим қадамлар ташлади. Президентимиз томонидан 30 йил аввал илгари сурилган хизмат сиёсати ва қарашларини давом эттириш муниципалитетларимизнинг асосий сиёсий қарашларини ташкил этади. Шу сабабли, яқинлашиб келаётган маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар билан ҳам худди шундай қараш ва хизмат тушунчасини сақлаб қолиш миллий ва халқаро майдонда демократик қадриятларимиз ва ижтимоий яхлитлигимизни янада мустаҳкамлашига ишонамиз.

2024 йил 31 март куни бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловларни Туркия учун демократия йўлида муҳим босқич деб ҳисоблаймиз. Ушбу сайловлар ҳам Туркиянинг минтақадаги етакчилигини мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир қадам, деб ҳисоблаймиз ва мамлакатимизнинг демократик камолотини ва ижтимоий фаоллигини оширадиган муҳим фаолият ўлароқ қабул қиламиз. Бундан ташқари, аввалги барча сайловлар каби бу сайлов ҳам турк халқининг демократик жараёнларда янада самарали иштирок этишига имкон беради ва бу орқали демократиямизни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

2024 йил 31 март куни бўлиб ўтадиган сайловларининг яна бир муҳим жиҳати шуки, бу сайловлардан кейин 4 йил ичида янги сайловлар бўлмайди. Туркия бу 4 йил ичида Президентимиз жаноб Ражаб Тоййиб Эрдўған лидерлигида бошланган тараққиёт ташаббусларини жадал равишда давом эттиради. Сўнгги йилларда коммуникациядан дипломатиягача, иқтисодий ривожланишдан инфратузилмага сармояга қадар ҳар бир соҳада кўрсатилаётган хизматлар давом эттирилади. Бундан ташқари, «Туркия Асри»га янги ва фуқаролик конституцияси билан кириш мақсади, келгуси 4 йилнинг энг муҳим идеали ва кун тартиби бўлади.

Ушбу қараш доирасида Туркия демократик стандартларини юксалтирган, даромад ва фаровонлик даражасини оширган, минтақавий ва глобал актёр бўлиш даъвоси билан «Туркия Асри»ни барпо этиш учун ҳаракат қилишда давом этади. Турк дунёсида минтақавий ҳамкорлик ва шериклик алоқаларини ошириш орқали «Туркия Асри»нинг «Туркий Дунё Асри»га айланишини таъминлаш бу даврда ҳам устувор вазифаларимиз бўлиб қолади. Бизнинг энг асосий сиёсий шиоримиз -Туркий Давлатлар Ташкилотининг янада муҳим аҳамиятга эга бўлиши ве Турк дунёси муаммоларига доимий ечим топишда янада таъсирли ва самарали бўлишига эришишдир. Қолаверса, Туркиянинг, аввало ФEТО ва ИШИД каби террористик ташкилотларига қарши курашини ҳам қамраб олган сиёсий хассос масалаларда дўст ва қардош Туркий давлатлардан энг асосийси баҳамжиҳатлик кўрсатишларини кутиб қоламиз.

Туркия 31 март куни бўлиб ўтадиган сайловлар билан нафақат демократик маданиятига яна бир муваффақиятли сайловни қўшади, балки барча вилоятларини, айниқса Истанбул ва Анқара каби шаҳарларини «Туркия асрига» тайёрлайди. Сайловдан кейинги энг муҳим вазифаларимиздан бири миллий тараққиёт, 6 февралдаги зилзиладан зарар кўрган шаҳарларни тиклаш ва қайта қуриш, Истанбул каби зилзила хавфи юқори бўлган шаҳарларни чидамли шаҳарларга айлантириш бўлади.

Туркия бундан буён ҳам шу пайтгача бўлганидек, сайловларни демократик тамойиллар доирасида ўтказади, амалдаги ҳукумати ҳам, мухолифати ҳам бирдек сайлов натижаларига ҳурмат билан қарайди ва энг муҳими халқаро майдонда барқарорлаштирувчи куч сифатида «Туркия асрини» барпо этишда давом этади. Шунинг учун ҳам 31 март куни бўлиб ўтадиган маҳаллий бошқарув органларига сайловларни ички ва ташқи динамикаси жиҳатидан Туркиянинг келажакдаги ўн йиллик марраларига элтишга қодир бир сайлов дейиш мумкин.

Проф. др. Фахреттин Альтун,
Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги
Коммуникация бошқармаси бошлиғи


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!