Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги мансабдор шахслари пора билан қўлга тушди

Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги мансабдор шахслари пора билан қўлга тушди

☄️ Жорий йилнинг январь ойи бошида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрмон хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланиш борасида Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигига тегишли ҳудудларда текширув ишлари ўтказилди.

Унга кўра, муассаса мансабдор шахсларининг ўз вазифаларига совуққонлик билан ёндашувлари натижасида – хўжалик ер майдонларини ижарага олган 5 нафар тадбиркор томонидан тегишли ташкилотлар рухсатисиз, ўзбошимчалик билан бино ва иншоотлар қурилиб, ер участкасининг ихтисослашуви ўзгартирилиши оқибатида давлат манфаатларига жиддий зарар етказилган.

‼️ Бундан ташқари, 460 нафар ижарачилардан ижара пуллари ундирилмаганлиги оқибатида давлат манфаатларига 1 млрд 480 млн сўм зарар етказилган.

‼️ Энг ачинарлиси, ўрмон хўжалиги мансабдорлари айрим ижарачилар билан тил бириктириб, 2023-2025 йиллар давомида жами 5356 метр/куб норуда материалларни ноқонуний қазиб олиб, давлатга 1 млрд 322 млн сўмлик зарар етказишган.

⚖️Аниқланган ҳолатлар юзасидан Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 193, 196-1, 207 ва 229-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1️⃣ Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигининг бўлим ўрмонбегиси муқаддам хўжалик балансида бўлган ва кейинчалик туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган ерлардан 20 сотих қисмини танишлари орқали, Чуст туманида яшовчи, 1998 й.т. фуқарога турар-жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

2️⃣ Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу пул маблағидан 500 АҚШ долларини олган вақтида Давлат кадастрлар палатасининг Поп туман филиали мутахассиси ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3️⃣ Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги директори вазифасини вақтинча бажарувчи шахс хизмат мавқеидан фойдаланиб, ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш тартибини бузган ҳолда, маҳаллий тадбиркорга хўжалик балансидаги 50 сотих ер майдонини шартнома асосида ижарага бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Афсуски, ушбу мансабдор шахс муқаддам бир неча бор судланган бўлишига қарамасдан, берилган имкониятлардан тўғри фойдаланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Ливерпуль"га қарши ғалабали (2:1) ўйиндан сўнг Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.

Роналду Саудиядан кетса, араблар лига учун янги асосий юлдузни олиб келади

Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.

"Шайтон трусик": Инстаграмда ички кийимларини беҳаё реклама қилдирган тадбиркорнинг иши судга оширилди

Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

«Бедарак йўқолган 40 ёшли эркакни қидиряпмиз»: Саудия кўчаларида Роналду устидан кулишмоқда (Фото)

Саудия Арабистони кўчаларида пайдо бўлган ғалати плакатлар ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

«Ўзбекистонлик қотил». SofaScore Шомуродовни эътироф этди (фото)

Жаҳонга машҳур SofaScore портали ҳозирда "Башакшеҳир" сафида фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни эътироф этди.

Starlinkнинг ўчирилиши фронтдаги вазиятни ўзгартирди

Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Қўшма Кучлар Гуруҳи матбуот хизмати хабар берди.

Абдуқодир Ҳусанов тўқнашувдан сўнг ўзгартирилган ўйинда «Манчестер Сити» «Ливерпуль» майдонида камбэк қилди

Англия Премьер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми 25-туридан ўрин олган «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Россия АҚШ таклифини рад этди

Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Месси "Барселона" дарвозасига гол урди

"Интер Майами" жамоаси мавсумолди ўртоқлик учрашувида Эквадорнинг "Барселона" клуби билан дуранг ўйнади (2:2).

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

Аҳолини рўйхатга олиш саволномасини хато тўлдирганларга огоҳлантириш юборилмоқда

Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Россия Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан мажбуран чиқариб юборди (видео)

Шу сабабли, ушбу давлатларнинг фуқаролари ўтказилган махсус рейд тадбирида қўлга олиниб, Россиядан депортация қилинди.

Ҳатто ЙТҲдан кейин ҳам Адам Қодиров медал олиб келмоқда

Адам Қодиров йўл-транспорт ҳодисасидан кейинги ҳолатда ҳам медаль билан тақдирланди.

"Дунё гўзали" танлови иштирокчиси кийимида Ўзбекистон байроғи рамзларидан фойдалангани учун жаримага тортилди

Шахризода Мадаминова либосида давлат рамзларидан фойдалангани учун маъмурий жавобгарликка тортилди

Садир Жапаров Қамчибек Ташиевни нега ишдан олганини тушунтирди

Авваламбор, мен бу қарорни давлатимиз манфаатларини кўзлаб қабул қилдим

Қамчибек Ташиев бир неча кун олдин даволаниш учун Қирғизистондан Германияга жўнаб кетган

Дастлабки маълумотларга кўра, Ташиев юрагида оғриқ сезганидан шикоят қилган.

Эпштейн Путин ва Россияга ишлаганми?

Унинг айтишича, ФҚБ Эпштейн Путин бойлигининг бир қисмини бошқаргани ҳақида маълумотга эга

АҚШ Украина бўйича Зеленский айтган “дедлайн”ни рад этди

АҚШ жанговар ҳаракатлар тезроқ тўхтатилишини ва томонлар музокаралар столига ўтиришини истайди

Коронавирус вакцинасини олган инсонлар ҳаёти хавф остидами?​​​​​​

Мутахассис сифатида шуни айтмоқчиманки, қўлланилган вакциналар геномга салбий таъсир қилмайди, бу ўз исботини топган.

Кения ТИВ Россияни фуқароларидан “тирик қалқон” сифатида фойдаланишда айблади

Кения ташқи ишлар вазири Мусалия Мудавади россиялик рекрутёрлик тармоқлари орқали алданиб, Украина фронтига юборилган кенияликлар ҳалок бўлганидан сўнг Москвага ташриф буюришини маълум қилди.

Непалда автобус дарёга қулаб, камида 12 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Трампнинг ҳаракатларидан сўнг Европа АҚШга қарши қатъий позицияни эгаллади

Бу ҳақда Politico нашри европалик амалдорга таяниб хабар берди.

Европа Иттифоқи Украина можаросидан узоқлашишни таклиф қилди

Европа Иттифоқи давлатлари Украинага ҳеч қандай қарздор эмас.

"Нотўғри сўрашгани учун жаҳлим чиқди" Компютерхонада икки бола пичоқланди

Ҳодиса вақтида айбланувчининг шериги бўлган ва у ҳам дўсти билан бирга вояга етмаган болаларни калтаклашда иштирок этган.

Олмалиқда 10-синф ўқувчиси мактабдаги «тарбиявий» учрашувдан сўнг вафот этдими?

Ҳозирда, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ғазо секторида октябрь 2023 йилдан буён қурбонлар сони 72 032 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги 24 соатда 5 нафар қурбон ва 10 нафар жароҳатланганлар қайд этилди.

Ливия қирғоқлари яқинидаги фалокатда 53 муҳожир ҳалок бўлди

Ливия қирғоқлари яқинида 55 нафар муҳожирни олиб кетаётган резина қайиқ ағдарилиб кетди. Натижада 53 киши, жумладан, иккита гўдак ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди.

14 ёшли набира 70 ёшли бобосидан ҳомиладор бўлди

Жабрланувчи қиз ҳозирда ҳомиладор.

Навоийда 50 нафарга яқин қиморбоз ушланди

Бу ҳақда Навоий вилоятт ИИБ ахборот хизмати раҳбари Фаёзжон Қосимов маълум қилмоқда.

Ҳиндистонда кондаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 27 нафарга етди

Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилди.

Исломободда шиалар масжидидаги худкушлик ҳужумида камида 20 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда полиция манбаси маълум қилди.

Отабек Умаров номидан спортчиларга фейк хабарлар юборилмоқда

Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.

Шавкат Мирзиёевга Покистоннинг олий мукофоти топширилди

“Айвони Садр” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга “Нишони Покистон” орденини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.

“Навоийазот” мансабдори экологияни ифлослантирганлиги учун жаримага тортилди

Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан “Навоийазот” акциядорлик жамиятида текширув ўтказилган.

Нигериянинг ғарбидаги ҳужумда камида 162 киши ҳалок бўлди — янгиланди

Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Россия Украина энергетика инфратузилмасига йирик ҳужум уюштирди

Россия “бир ҳафталик танаффус” деб аталган даврдан сўнг Украина энергетика объектларига кенг кўламли ракета ва дрон зарбаларини йўллади.

Даркнетда нималар тарқалди?

Ички ишлар органларига тегишли шахсий маълумотларнинг тарқалиши ҳам электрон ҳукумат OAuth сервери бузилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Россиянинг Уфа шаҳридаги мактабда ўқувчи страйкбол автомати билан отишма уюштирди

Ўсмир аллақачон қўлга олинган. Вазият назорат остида, тафсилотларни аниқлаштирмоқда