Туркия апрель ойининг сўнгги кунларида дунёда биринчи бўлиб кемаларда қисқа учиш-қўниш йўлагига келиб қўнадиган ва осмонга парвоз қила оладиган илк учувчисиз ўзи учар қурилмасини намойиш қилади, деб ёзмоқда Anadolu агентлиги.
"Туркиянинг Baykar компанияси 27 апрелдан 1 майгача бўлиб ўтадиган авиация ва космик технологиялар фестивали – TEKNOFEST – 2023 кўргазмасида илк бор Bayraktar TB3 зарбдор дронини намойиш қилади.
Хабарда келтирилишича, мазкур фестиваль Истанбулдаги Отатурк аэропортида ташкил этилмоқда. “TB3 SİHA зарбдор дрони жорий йилда синов парвозларини бошлайди”, – дейилади агентлик тарқатган хабарда.
"Қанотлари букланадиган Bayraktar TB3 кемаларга қўниб, уча оладиган дунёдаги илк қуролланган учувчисиз ўзи учар аппарат бўлади. У Туркия ҳарбий денгиз кучлари флагмани ҳисобланган TCG Anadolu кемасида ҳам учиш-қўниш амалиётини бажара олади. Bayraktar TB3 ҳаракатини жуда узоқ масофадан разведка-кузатув олиб бориш ва зарба бериш мақсадида бошқариш мумкин. Bayraktar TB3 дрони Туркиянинг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашга ўзининг муҳим ҳиссасини қўшади”, – дейилади хабарда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.