Туркия: Арманистоннинг ҳарбий жиноятлари бутун дунёга ошкор қилинади

Туркия:  Арманистоннинг ҳарбий жиноятлари бутун дунёга ошкор қилинади

Арманистон Қуролли кучлари томонидан Озарбайжоннинг тинч аҳолисига нисбатан содир этилган ҳарбий жиноятлар бутун дунёга ошкор қилинади. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда. 

Туркия омбудсмени Шараф Малокочнинг айтишича, Арманистон армиясининг ҳарбий жиноятлари ҳақидаги ҳисобот тегишли халқаро ташкилотларга, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар парламентларининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияларига юборилади.  

Малкоч Озарбайжондаги арман армиясининг ҳужумига учраган аҳоли пунткларига борганини айтди. “Озарбайжонга сафаримиз чоғида ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан ташқарида бўлгани ҳолда тез-тез ракета ҳужумига учраган аҳоли пунктларида – Ганжа, Тертер, Геранбой ва ҳатто Боку атрофида бўлдик”, – деди у. 

Туркия омбудсменининг сўзларига кўра, Арманистоннинг ҳарбий жиноятлари натижасида 94 нафар озарбайжонлик ҳалок бўлди, 414 нафари яраланди.  

“Биз ҳаммасиз тинчлик тарафдоримиз, урушни хоҳламаймиз. Халқаро ҳуқуққа биноан давлатлар мудофаа ҳуқуқидан фойдаланиши ва ўз юртини жанг майдонида ҳимоя қилиши мумкин. Ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан 100-150 километр наридаги аҳоли пунктларини атайин ўққа тутиш ҳарбий жиноятдан бошқаси эмас. Бу инсон ҳуқуқлари ва фундаментлар ҳуқуқлар тўғрисидаги конвенцияга, Женева конвенциясига зид”, – деди Шараф Малкоч. Унинг таъкидлашича, Арманистон бу жиноятлари учун жавоб беришига тўғри келади.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!