Аввал хабар берганимиздек, Туркиянинг Анқара шаҳрида Туркий давлатлар касаба уюшмалари Ташкилотининг I Съезди бўлиб ўтди. Унда Туркий давлатлар касаба уюшмалари Ташкилотининг президенти ҳам сайланди.
Қабул килинган Устав қоидаларига биноан Ташкилотнинг аввалги сайланган раҳбар органлари аъзолари ва Президентининг ваколати тўла тугатилган деб ҳисобланиши боис Туркий давлатлар касаба уюшмалари Ташкилотининг президенти лавозимига Эргюн Аталай номзоди таклиф этилди. Мазкур номзод бўйича иштирокчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиргач, Туркия касаба уюшмалари Конфедерацияси ТУРК ИШ президенти Эргюн Аталай Туркий давлатлар касаба уюшмалари Ташкилоти президенти этиб сайланди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси – Туркий давлатлар касаба уюшмалари Ташкилотининг биринчи президенти Қудратилла Рафиков Ташкилотнинг фахрий президенти этиб сайланди.
Биринчи вице-президентликка Озарбайжон касаба уюшмалари Конфедерацияси раиси Меҳбалиев Саттор Сулиддин ўғли номзоди таклиф этилди ва бир овоздан сайланди.
Ташкилот уставига биноан икки нафар вице-президент сайланиши лозим бўлгани ҳолда Туркий давлатлар касаба уюшмалари Ташкилотининг вице- президенти лавозимига Қирғизистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Эмиль Қызаев ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари Бахтиёр Махмадалиев номзодлари таклиф этилди ва ушбу номзодлар мазкур лавозимга бир овоздан сайландилар.
Ташкилот биринчи вице-президентлигига захирага Турк ИШ Конфедерацияси бош котиби, Туркметалл касаба уюшмаси раиси Певрул Кавлак, вице президентликка захирага эса Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг маслаҳатчиси Ҳусан Эрматов, Қозоғистон Энергетика тармоғи касаба уюшмаси марказий кенгаши раиси Бекбас Оразбек Телбай ули номзодлари илгари сурилди ва бир овоздан сайланди.
Съезд давомида Ташкилотнинг Бош котиби ва унинг ўринбосарлари ҳамда уларнинг заҳира номзодлари ҳам сайлаб олинди.
Хусусан, Ташкилотнинг Бош котиби лавозимига Қозоғистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси раиси Сатибалди Даулеталин, Бош котиб ўринбосарлигига Озарбойжон касаба уюшмалари Конфедерацияси раисининг ўринбосари Гасан Жафаров, Қирғизистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари Оморбек Арстанбеков ҳамда Ўзбекистон Энергетика, нефть газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Шуҳрат Қурбонов номзоди таклиф этилиб, мазкур лавозимларга бир овоздан сайландилар.
Бош котиб ўринбосарларига захира номзодлар сифатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Санатор-курортлар бошқармаси бошлиғи Анвар Аҳмедов, Озарбайжон касаба уюшмалари Конфедерацияси раисининг ўринбосари Агиль Дадашев, Туркия шахтерлар касаба уюшмалари кенгаши раиси Нуриддин Ақжул номзодлари таклиф этилиб, бир овоздан сайланди.
Шунингдек, 1-Съезд давомида Ташкилотнинг Назорат-тафтиш комиссияси сайлаб олинди. Уставга мувофиқ Назорат-тафтиш комиссиясига ҳар бир аъзо ташкилотдан бир нафардан аъзо ва бир нафардан захира номзодлар таклиф этилди. Хусусан, Назорат-тафтиш комиссияси аъзолигига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Анваржон Абдумухторов, Туркия Толе иш касаба уюшмаси раиси Жамоил Бакинди, Озарбайжон Давлат муассасалари ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши раиси Ҳикмат Ўсманов, Қозоғистон Тоғ-кон ва металлургия саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Аслбек Нуралин, Қирғизистон Республикаси Агросаноат мажмуаси ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси ЖеэнбекЎсмоналиев номзоди илгари сурилди. Мазкур номзодлар ушбу лавозимларга делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланиб, сайландилар.
Ташкилот раислар кенгашидаги муҳокамалардан сўнг Назорат-тафтиш комиссияси раиси лавозимига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Анваржон Абдумухторов номзоди таклиф этилди ва бир овоздан сайланди.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.