Туристлар оқимини кўпайтириш бўйича келишув имзоланди

Жорий йилнинг 22-24-апрел куни Тошкент шаҳридаги “Узекспомарказ” биносида халқаро “ИННОПРОМ-2024” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Ушбу тадбир давомида Россия Федерацияси субекти ҳисобланган Бошқирдистон Республикаси “Туризмни ривожлантириш маркази” нотижорат ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти туризм бошқармаси ўртасида кириш туризмини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Битимдан кўзланган асосий мақсад икки давлат ўртасида сайёҳлар алмашинувини ривожлантириш ҳисобланди. Тадбир давомида, Бошқирдистон Республикаси ҳамда Тошкент вилоятида Туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субектлари ўртасида Б2Б учрашувлари ўтказилди.

Тошкент вилояти туризм бошқармаси ҳодимлари томонидан Бошқирдистон Республикаси делегацияси вакиллари учун Тошкент вилоятининг туризм салоҳияти тарғиботи ўтказилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!