Тўқаев Риши Сунакни Қозоғистонга таклиф қилди

Тўқаев Риши Сунакни Қозоғистонга таклиф қилди

Бугун, 18 март куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Остонада Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверлини қабул қилди. Қозоғистон раҳбари учрашув чоғида Буюк Британия Бош вазири Риши Сунакни республикага ташриф буюришга таклиф қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат чоғида Қосим-Жомарт Тўқаев Бош вазир Риши Сунакга самимий салом ва эзгу тилакларни етказган. Шунингдек, у Буюк Британия ҳукумати раҳбарини ўзи учун қулай бўлган исталган вақтда мамлакатга ташриф буюришини таклиф қилган. Бу икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашнинг бир қатор аниқ масалаларини муҳокама қилиш учун яхши имконият яратиши айтилган.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинган. Тўқаев икки томонлама муносабатлар ривожланишидаги ижобий динамикани қайд этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!