Трампнинг таклифи асосида Украинага қурол етказиб беришда қайси давлат қандай қурол юбориши масаласида ҳали ҳам келишувга эришилгани йўқ, деб хабар бермоқда Reuters
Агентлик манбаларининг айтишича, Европа давлатлари Трампнинг мавжуд қуролларни Украинага юбориш ва бунинг ўрнига Вашингтондан янги қуролларни харид қилиш режасидан илк бор АҚШ президентининг матбуот анжуманидаги чиқиши чоғида хабардор бўлган.
"Энди эса энг мураккаб масала қолмоқда, яъни ким ўзининг қимматбаҳо тизимларидан, жумладан Patriot'дан воз кечишга тайёрлигини аниқлаш лозим. Чунки Трамп фақат умумий режани таклиф қилган, аниқ ҳаракатлар дастури эса ҳали йўқ. Етказиб беришларни Германияда жойлашган NATO'нинг Украинани қуроллантириш дастури орқали мувофиқлаштириш режалаштирилган", дея ёзмоқда Reuters.
Германия, Норвегия, Дания, Нидерландия, Швеция, Буюк Британия, Канада ва Финляндия ушбу ташаббусда иштирок этишга ваъда берган.
Агентликнинг юқори мартабали манбасига кўра, Германия, Греция, Нидерландия ва Испания Patriot батареясини Украинага юбориш бўйича мақбул номзодлар саналади.
Манбаларнинг қўшимча қилишича, АҚШ Украинага нафақт мудофаа, балки ҳужумкор қуролларни ҳам юборишга тайёр.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.