Транспорт прокурори хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши юзасидан кўрсатмалар берди

Транспорт прокурори хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши юзасидан кўрсатмалар берди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Икром Наримов транспорт хизмати кўрсатиш соҳасида қонунийликни таъминлаш мақсадида доимий равишда ўрганиш ишларини йўлга қўйган.

Транспорт прокурори «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси томонидан метрополитеннинг Чилонзор йўналиши Сергели ер усти қисмидаги «Чинор» бекати поездлар айланиб олиш йўлагининг 216-218-устунлари оралиғида экспериментал тарзда ўрнатилаётган металл конструкция ва муқобил қуёш энергияси қурилиш объектида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволини ўрганди.

Маълумот учун, мазкур объектнинг узунлиги 54 метр, умумий қиймати 4,700 миллион сўм, металл конструкция ҳажми 750 м2, қуёш панеллари қуввати 550-660 вт.ни ташкил этади.

Ўрганиш давомида Сергели ер усти қисмидаги «Чинор» бекати поездлар айланиб олиш йўлагининг 216-218-устунлари оралиғида экспериментал тарзда ўрнатилаётган металл конструкция ва муқобил қуёш энергияси қурилиши объекти буюртмачи, пудратчи ва бошқа масъул ходимлар иштирокида ўрганилди.

Мазкур объектда ходимларнинг масъулиятини янада ошириш, биринчи навбатда, қурилиш ва хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши юзасидан мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этиш ва объектни сифатли топшириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бундан олдин Транспорт прокурори М39Б «Тошкент халқа йўли» автомобиль йўлининг 34-36 км. қисми (Темур Малик кўчаси)ни реконструкция қилиш объектида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволини ўрганган эди.

Ўрганиш давомида автомобиль йўли ва кўприкни реконструкция қилиш, объект атрофидаги турар ва нотурар бино иншоотларни кўчириш масаласи тегишли масъул ходимлар иштирокида кўриб чиқилди.

Ходимларининг масъулияти ошириш, қурилиш ва хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши, мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этиш, ўз вақтида ва сифатли топширилиши бўйича кўрсатмалар берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!