Марҳум қўшиқчи ва қўшиқ муаллифи Айзек Хейзнинг оиласи собиқ президентни 2022-2024 йиллар оралиғида сайловолди митингларида «Hold On, I'm Coming» қўшиғидан фойдаланганликда айблаб, Дональд Трампни судга бермоқчи, дея хабар беради Newsweek.
24 февраль куни Д.Трамп ўз нутқини тугатди ва «Hold On, I'm Coming» қўшиғи остида рақсга тушди. Ўшанда у 1966 йилда R&B дуэти «Sam & Dave» томонидан ижро этилган ва Айзек Хейз ва Дэвид Портер қўшиқ муаллифлари гуруҳи томонидан ёзилган трекдан фойдаланишга рухсат олмагани ҳақида миш-мишлар тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда қўшиқ муаллифининг ўғли Айзек Хейс III Трамп сайловолди кампаниясига хитдан рухсатсиз фойдаланиш билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйиш талаби билан мурожаат эълон қилди.
- Биз, Walker & Associates томонидан тақдим этилган @isaachayes Isaac Hayes Enterprises оиласи, @realDonaldTrump ва унинг кампаниясини 2022-2024 йилларда «Hold On I'm Coming» қўшиғидан рухсатсиз фойдаланганлик учун ташвиқот митингларида муаллифлик ҳуқуқининг 134 та бузилиши учун судга берамиз. Биз 2024 йил 16 августгача тўхтатишни, барча видеоларни олиб ташлашни ва лицензия тўловлари сифатида 3 миллион доллар тўлашни талаб қиламиз. Акс ҳолда, кейин қонуний чоралар кўрилади, - деб ёзади Айзек Хейс III “Х” да.
Айзек Хейснинг адвокатлари мактубида меросхўрлар сўраган 3 миллион доллар "бундай кўп фойдаланиш билан боғлиқ оддий лицензия тўлови билан солиштирганда жуда кам тўлов" эканлигини ёзган. «Агар биз судга мурожаат қилсак, ушбу қоидабузарликлар учун одатдаги тўлов 10 баравар кўп бўлади, ҳар бир фойдаланиш учун 150 000 доллардан бошланади», дейди улар.
Бундан ташқари, адвокатлар 16 августгача жавоб олмаса, Трамп кампаниясини судга бериш билан таҳдид қилишди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан А. Воитов (Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган) ва бошқаларга (жами 62 киши) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Маълум бўлишича, 2025 йил август ойида "Chevrolet Tahoe 2025 High Country" модели тақдим этилган; у 1,46 миллиард сўмдан бошланадиган нархда 11 сентябрдан сотувга чиқади.
Қоҳирадаги Миср миллий музейининг реставрация бўлимида фиръавн Аменемопетга тегишли бўлган билагузук йўқолди. Бу ҳақда Миср қадимий ёдгорликлар вазирлигига асосланиб CBS News хабар берди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган учинчи шахснинг яшаш хонадонидан эса 110 гр. “опий” моддаси, 2 та электрон тарози, 1200 АҚШ доллари ҳамда 28 млн. сўм процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Суд томонидан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди
Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. У шунингдек, Исроилнинг Қатарга ҳаво ҳужуми ва Ғарбий соҳилни аннексия қилиш режалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Набатия шаҳрига ҳаво зарбасини амалга оширди. Ҳужум оқибатида саккиз нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, улар орасида тўрт нафар бола ва уч аёл бор.
Ушбу зарарли одат узоқ муддатли асоратлар қолдириши билан ҳам хавфли бўлиб, олиб борилган кузатувлар давомида чилим чекиш билан ўпка саратони, тиш боғламларининг бузилиши, тишларнинг барвақт тўкилиши ҳамда кам вазнли бола туғилиши ўртасида узвий боғлиқлик борлиги маълум бўлди.
«Исроил ва бошқалар ҳам эҳтиёткор бўлиши керак. Қачонки сиз қаерга зарба берсангиз, эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш лозим», – деди Оқ уй раҳбари, Нью-Йоркдан Вашингтонга учаётган самолётда журналистлар саволига жавоб берар экан.
Марокашда Уммат ишларини қўллаб-қувватлаш қўмитаси ташаббуси билан Ғазо билан бирдамлик намойишлари 93 ҳафтадан бери узлуксиз давом этмоқда. Маҳаллий оммавий чиқишлар мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида ўтди.
Исроил армияси фаластинликларни уйларини тарк этишга мажбур қилиш мақсадида Ғазо шаҳри ғарбидаги турар-жой бинолари ва кўп қаватли уйларга йирик ҳужумларни давом эттирмоқда.
НАТО Бош котиби Марк Рютте алянс шарқий қанотини мустаҳкамлаш учун "Шарқий қўриқчи" операциясини бошлаганини айтди. Унга Буюк Британия, Дания, Германия, Франция ва бошқа мамлакатларнинг кучлари ва активлари жалб қилинади, деди у.