АҚШ президенти Доналд Трамп яқин ҳафталар ичида Вашингтон билан савдо битимларини имзоламаган давлатларга Америка бозорида фаолият юритиш учун божлар миқдори ҳақида хабар берила бошланишини маълум қилди.
"Бизда бир вақтнинг ўзида 150 та мамлакат битим тузишни истаяпти, аммо уларнинг барчаси билан учрашиш имконсиз. Шу сабабли, тахминан икки ҳафтадан сўнг, Скотт [Бессент] ва Говард [Латник] хат юборишни бошлайди деб ўйлайман," - деди Трамп Абу-Дабидаги ишбилармонлик учрашувида.
Сиёсатчининг айтишича, АҚШ адолатли бўлиб, Америка бозорига кириш учун қанча тўлаш кераклигини маълум қилади.
Аввалроқ жорий этилган божлар бўйича 90 кунлик муҳлат мамлакатларга музокаралар олиб бориш учун берилган эди. Трамп таъкидлаганидек, келишувлар тузиш суръати етарли эмас, шу боис АҚШ билан битимлар имзоламаган мамлакатларга нисбатан стандарт божлар (50 фоизгача) қўлланилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.