Трамп Вашингтонда Миллий гвардиянинг икки аскари отиб ташланган ҳодисани “террорчилик акти” деб атади
АҚШ президенти Дональд Трамп пойтахтда Миллий гвардиянинг икки аъзоси отиб ташланган ҳодисани “террорчилик акти” деб атади. Бу ҳақда у ҳодисадан сўнг эълон қилинган видеомурожаатида маълум қилди.
Трамп отишмани “жирканч” ва “нафратга тўла” деб баҳолади. Унинг айтишича, ҳибсга олинган гумонланувчи 2021 йил сентябр ойида Афғонистондан АҚШга келган муҳожирдир.
Президент ўз мурожаатида Жо Байден маъмуриятини “ниҳоятда хавфли миграция сиёсати” орқали мамлакатга “жиддий зарар” келтирганликда айблади.
“Бу бутун халқимиз ва инсониятга қарши жиноятдир. Бугун тунда барча америкаликларнинг қалби Г‘арбий Виржиния Миллий гвардиясининг бу икки аъзоси ва уларнинг оиласи билан”, — деди Трамп.
Унинг топшириғига кўра, Вaшингтон хавfsизлигини таъминлаш мақсадида пойтахтга қўшимча 500 нафар Миллий гвардиячи юборилди. Президент бундай ҳужумлар маъмуриятини “қўрқита олмаслигини” ва келгусида шунга ўхшаш воқеаларнинг олдини олиш учун пойтахтни янада хавфсизроқ жойга айлантиришини таъкидлади.
“Америка ҳеч қачон терроризмга бош эгмайди”, — деди у.
Ҳодиса тафсилотлари
Вашингтон полициясига кўра, отишма маҳаллий вақт билан 14:15 да Оқ уйга яқин ҳудудда содир бўлган. Икки нафар гвардиячи оғир жарахатланган, гумонланувчи эса ҳибсга олинган.
ФҚБ директори Кеш Пателнинг маълум қилишича, жабрланганларнинг аҳволи ҳали ҳам оғир. Тергoв “энг юқори миллий хавfsizlik даражаси”да олиб борилмоқда.
Вашингтон мэри Мюриэл Баузер ҳодисани “қасддан қилинган, мақсадли ҳужум” деб атади ва ФҚБ билан ҳамкорликда батафсил тергов ўтказилишини маълум қилди.
Г‘арбий Виржиния губернатори Патрик Морриси дастлаб икки ҳарбий ҳалок бўлганини айтган, бироқ кейинчалик “зиддиятли маълумотлар” туфайли баёнотини ўzgартирди.
Илк изоҳиNumда Трамп отишма sodир этган шахсни “ҳайвон” деб атади ва жароҳатланган гвардиячиларнинг касалхонада даволанаётганини тасдиқлади. Президент ҳужумчи “катта жавобгарликка тортилиши”ни қайд этди.
Айни пайтда Доминикан Республикасида бўлган АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет ҳам пойтахтга қўшимча кучлар юборилишини тасдиқлади.
