Дональд Трамп сўнгги бир ой ичида Путин билан бир неча маротаба мулоқот қилганини айтди.
АҚШ президенти бу ҳақда Washington Examiner нашри журналисти Байрон Йоркка берган интервюсида маълум қилди.
"Путин билан сўнгги бир ой мобайнида кўп маротаба суҳбатлашдим. 18 март куни Путин билан бўлган мулоқот “яхши ишларнинг бошланиши” бўлди", — дея таъкидлади Трамп.
Қўшма Штатлар президентининг сўзларига кўра, у Путин билан "кўп маротаба" гаплашган ва бу фақатгина "ҳаммаси бошланган" деб аталган қўнғироқ (12 феврал куни бўлиб ўтган) билан чекланмайди.
Журналист Йорк аввалроқ Путин ва Трамп ўртасида бошқа телефон суҳбатлари ҳақида расмий хабар берилмаганини таъкидлади. Бунга жавобан Трамп: "Агар бу ижобий бўлмаганида, сизга айтар эдим", — деди.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.