АҚШ президенти Доналд Трамп BBC компаниясини унга нисбатан “ёлғон, туҳмат, ҳақоратли ва ғазаб уйғотувчи баёнотлар” берганликда айблаб, 1 миллиард долларгача зарар ундириш учун судга беришини билдирди, дея хабар бермоқда телеканал.
Fox News'га кўра, Трампнинг ҳуқуқшунослари BBC'дан уч нарсани талаб қилган: Panorama номли ҳужжатли филмни эфирдан олиб ташлаш, ҳодиса учун расман кечирим сўраш ва 1 миллиард доллар миқдорида товон тўлаш. Трампнинг адвокати BBC 14 ноябргача талабларни бажармаса, АҚШнинг Флорида штатида суд иши очилишини маълум қилган.
Аввалроқ The Daily Telegraph нашри BBC 2024 йил октябр ойида эфирга узатган Panorama дастурида Трампнинг 2021 йил 6 январда айтган нутқини таҳрир қилиб, тарафдорларини Конгрессни босиб олишга чақиргандек кўрсатган.
Аслида эса Трамп ўша нутқида фуқароларга тинч йўл билан ўз фикрини билдириш зарурлигини айтган эди. Филмда эса нутқ парчалари кесилиб, Конгресс биносига юриб бораётган одамлар тасвирлари билан бирлаштирилган, бу эса томошабинда Трамп уларни ҳаракатга ундагандек таассурот қолдирган.
Мазкур можаро ортидан BBC бош директори Тим Дэйви ва янгиликлар бўлими раҳбари Дебора Тернесс истеъфога чиққан. BBC'нинг эгаси Самир Шоҳ эса бу таҳрир “хато қарор” бўлганини тан олган ва жамоатчиликдан узр сўраганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.