Трамп ҲАМАСга ультиматум қўйди – у шанба куни соат 12:00 гача барча Исроил гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилмоқда
«Шанба, 12:00. Агар улар бу ерда бўлмаса, дўзах бошланади», — деди АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп. Унга кўра, барча гаровдагилар бир вақтда озод қилиниши керак, босқичма-босқич эмас. «На иккита, на биттаси, на учтаси, на тўрттаси, на иккита. Ҳаммаси бир йўла», — дея таъкидлади у.
Агар ҲАМАС бу шартларни бажармаса, Трамп Исроилни террористик гуруҳ билан сулҳни бекор қилишга чақирди. «Биз уларнинг барчасини қайтаришни истаймиз. Мен фақат ўзим учун гапиряпман. Исроил ўзи хоҳлаган йўлни танлаши мумкин», — деди у.
АҚШнинг аниқ ҳаракатлари ҳақида сўралганда, Трамп ноаниқ жавоб қайтарди ва ҲАМАС яқин орада унинг нимани назарда тутганини билиб олишини айтди. АҚШ ҳарбий аралашув эҳтимоли ҳақида эса «Кўрамиз, нима бўлишини» деб жавоб берди.
Аввалроқ ҲАМАС шанбага режалаштирилган гаровдагиларни озод қилиш жараёнини бир томонлама тўхтатганини эълон қилди. Унга кўра, Исроил сулҳ шартларига риоя қилмаяпти.
Исроил эса, аксинча, ҲАМАСни келишувни бузишда айблади ва барча мумкин бўлган стсенарийларга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
2023 йил 7-октабрда ҲАМАС Исроилга ҳужум қилганида жами 251 киши гаровга олинган эди. Ҳозиргача Ғазо секторида 73 нафар гаровдаги шахс қолмоқда, Исроил маълумотларига кўра, улардан 34 нафари аллақачон ҳалок бўлган.
Трамп озод қилинган асирларнинг аҳволини Холокост қурбонлари билан солиштириб, «Улар концлагерь маҳбусларига ўхшаб қолишган. Ҳолатлари аянчли эди. Улар оч-наҳор, заиф. Бу ҳолатни яна қанча вақтгача тоқат қилиб кузатишимиз мумкин, билмайман», деди.
Битимга кўра, ҲАМАС 33 нафар исроиллик гаровдагиларни озод қилиши керак эди. Бунинг эвазига Исроил 1900 нафар фаластинлик маҳбусни қўйиб юбориши лозим эди, уларнинг аксарияти террорчиликда айбланган шахслар эди.
Аввалроқ уч нафар исроиллик — Охад Бен Ами, Эли Шараби ва Ор Леви озод қилинган эди. Уларнинг ҳолати ниҳоятда аянчли экани жамоатчилик орасида ғазаб ва норозилик тўлқинини келтириб чиқарди.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Олдинроқ, таэквондо устаси Улуғбек Рашитов жойлашув маълумотларини тақдим этиш бўйича антидопинг қоидаларини бузгани учун икки йил муддатга мусобақалардан четлатилганди.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади