АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг таъкидлашича, агар Дональд Трамп Гренландияни қўлга киритишни хоҳласа, у буни Европа давлатларининг фикрини инобатга олмасдан амалга оширади.
"Дания Гренландияни бошқариш вазифасини уддалай олмаяпти ва яхши иттифоқчилик қилмаяпти. Биз ўзимиздан "Миллий манфаатларимиз учун бу муаммони қандай ҳал қилишимиз мумкин?” дея сўрашимиз керак. Агар Гренландияни қўшиб олиш керак бўлса, демак, президент Трамп бунга эришади. Еропаликларнинг норозиликларга асосланган ҳайқириқлари уни қизиқтирмайди, у фақат Америка манфаатларини ўйлайди", – деди Вэнс.
CBS хабар қилишича, Вэнснинг рафиқаси яқин кунларда АҚШ делегацияси таркибида Гренландияга боради. Шунингдек, делегацияда Трампнинг маслаҳатчиларидан бири Майк Уолц ҳам бор.
Аввалроқ дунё медиасида, Трамп Гренландияни АҚШга қўшиш фикрига жиддий ёндашаётгани ва ҳатто ҳарбий сценарийни ҳам кўриб чиқаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Айни вақтда эса Гренландияда бу ғояга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Будапешт шаҳрига амалий ташрифи ташкил этилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.