АҚШ президенти Дональд Трамп Франция раҳбарияти ўз мамлакатига хитойликлардан яхши муносабатда эмаслигини айтди.
Оқ уй раҳбари Fox News телеканалига берган интервьюсида ўз фикрларини билдирган.
У Америка ҳукумати хитойлик талабаларнинг Қўшма Штатларга ўқишга келишига халақит бермаслигини яна бир бор таъкидлади.
"Мен дунё билан тил топишмоқчиман”, деди Трамп. Бунга жавобан мезбон хитойликлар “французлар эмаслигини” таъкидлаб, Хитой ҳукумати “кузатув олиб боради” ва АҚШдан “интеллектуал мулкни ўғирлайди” деб даъво қилди.
"Французлар яхшироқ деб ўйлайсизми? Ҳақиқатан ҳам? Мен айтмоқчиманки, унчалик ишончим комил эмас. Французлар билан жуда кўп муаммоларимиз бор; улар бизнинг технологиямизга [маҳсулотларга] ноҳақ солиқ солишди, Америка маҳсулотларига 25 фоизлик солиқ солишди", деб жавоб берди АҚШ президенти.
Шунингдек, у кўплаб иттифоқчилар АҚШ билан савдодан Хитойдан кўра кўпроқ фойда кўрганини таъкидлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.