Оқ уй раҳбари АҚШ Адлия вазирлиги ҳамда Федерал қидирув бюросидан (ФҚБ) мамлакатнинг собиқ президенти Билл Клинтон, собиқ молия вазири Ларри Саммерс ва LinkedIn асосчиси Рид Ҳоффманнинг молиячи ва Жеффри Эпштейн билан эҳтимолий алоқаларини тергов қилишни сўради.
Эпштейн вояга етмаган қизларни мажбурий жинсий алоқага жалб қилишда айбланган ва қамоқда ўз жонига қасд қилган.
"Мен бош прокурор Пэм Бонди ва Адлия вазирлигини ФҚБнинг буюк ватанпарварлари билан биргаликда Жеффри Эпштейннинг Билл Клинтон, Ларри Саммерс, Рид Ҳоффман, JPMorgan, Chase ва бошқа кўплаб одамлар ва ташкилотлар билан алоқаларини, уларнинг ўртасида нималар бўлганини аниқлаш мақсадида тергов қилишни сўраш ниятидаман", — деб ёзди АҚШнинг амалдаги президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Эпштейннинг АҚШ Демократик партияси томонидан эълон қилинган собиқ молия вазири Саммерс билан ёзишмаларидан бирида у Трампни "жудаям хавфли одам" деб атаган.
"Мен жуда кўп ёмон одамларни учратганман, лекин уларнинг ҳеч бири Трампга ўхшамайди. Трампнинг танасида битта ҳам яхши ҳужайра йўқ. Шундай экан, у хавфли одам", — дейилади Эпштейн хабарида.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.