«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 5 нафар масъули ишдан олинди

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 5 нафар масъули ишдан олинди



Аввалроқ «7-автобус саройи»га бириктирилган “Mercedes-Benz" русумли 33-сонли автобусда ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилган эди.

Мазкур ҳолат ва пойтахтда автобуслар иштирокидаги ЙТҲ кўпайиши юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари-бош муҳандис Ж.Маннопов, Идоралараро тезкор штаб бошлиғи Б.Маменов, ДХХ ходимлари бошчилигида тезкор йиғилиш ташкил этилди.

Қайд этилишича, автобусларнинг техник ҳолатига масъул бўлган, уларнинг йўналишга чиқиш олди техник кўригини талаб даражасида бажармай, ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган ходимларга кескин чора кўрилиб, 5 нафари ишдан бўшатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!